ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ғарб матбуотини Суриядаги “ўртача мухолифат” амалга ошираётган жиноятларга эътибор беришга чақирди, РИА Новости хабарига асосан.
Бир неча кун олдин Суриядага “ўртача мухолифат” кучлари Алеппонинг тинч аҳоли яшайдиган ҳудудига кимёвий қурол ёрдамида зарба бергани маълум бўлган эди. Хусусан Суккари туманида жойлашиб олган "Харакят Нур ад-Дин аз-Зинки" жангарилар гуруҳи Алеппони заҳарловчи модда билан тўлдирилган снарядлар ёрдамида ўққа тутган, оқибатда 7 киши қурбон бўлган ва 20 дан ортиқ тинч аҳоли касалхоналарга ётқизилган эди.
Захарова ўзининг Facebookдаги саҳифасида бир неча бор "Ҳаракят Нур ад-Дин аз-Зинки" жангарилари томонидан аёллар ва болалар ўлдирилгани ва бунга қарамасдан ушбу гуруҳ “ўрта мухолифат” гуруҳи деб ҳисобланиб АҚШдан ёрдам олаётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Россия ТИВ вакилининг айтишига қараганда Сурия Демокартик Кучларига осмондан мадад бераётган АҚШ авиацияси ИШИДга эмас тинч аҳоли яшаётган ҳудудларни, касалхона ва госпиталларни бомбардимон қилаётганини хабар берган эди. Хусусан, 19 июлдан бери АҚШ ҳаво кучлари Мембижга 90 дан ортиқ авиазарба берди. Бунинг оқибатида юзлаб тинч аҳоли қурбон бўлди ва минглаб тинч аҳоли жароҳатланди.
“Мен, нафақат Мэтью Ли, балким ғарбдаги бошқа ҳамкасабаларимиз ҳам “ўртача мухолифат” содир этаётган жиноятлар ва уларга ким молия ажратаётгани ҳақида гапириш учун ўзларида куч топади, деб умид қиламан. Мен сизларга The New York Times, Le Figaro, Bild ва бошқа барча “Лондондаги Сурия инсон ҳуқуқлари обсерватория”сининг сўзларинига тез-тез иқтибос келтириб турадиган нашрларга айтаяпман. Икки жумла ҳақиқат ҳали ҳеч кимга зарар келтиргани йўқ”, — деди Мария Захарова.
Эслатиб ўтамиз, охирги кунларда АҚШ бошчилигидаги коалициянинг авиазарбалари оқибатида бешта касалхона ва госпиталларга жиддий шикаст етказилган эди. Бу ҳақида БМТ бош котиба Пан Ги Мун ўзининг чуқур безовталигини билдирган эди.