ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Захарова ҳар ҳафта ўтказиладиган брифинг чоғида Ғарбдаги ахборот оқимидан фарқли ўлароқ RT телеканали ва Sputnik агентлиги альтернатив нуқтаи-назарлигини айтди, деб ёзган РИА Новости.
"Бу ҳужжатни тузганларга саволим бор: сизлар "Америка овози" ва "Озодлик радиостанцияси" сингари ресурслар борлигидан ҳам хабардормисизлар?… Агар улар рус тилини билишганларида ва икки дақиқа эътиборларини ушбу ресурсларда эълон қилинадиган материалларга қаратганларида, аминманки, улар бизга қўнғироқ қилиб, кечирим сўраган бўлишарди. Нега десангиз, бу ресурсларда олиб бориладиган ташвиқотни бошқа жойдан топиш амримаҳол", — дея фикр билдирган дипломат. Захарова шунингдек, "Америка овози" ва "Озодлик радиоси"ни ким молиялаштиришини Москвага яхши аёнлиги ҳақида қўшимча қилган.
Захарованинг фикрига кўра, шу боис ҳам бу ерда "RT ва Sputnik агентлигининг ташвиқоти ҳақида гапириш ўринсиз.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ МРБ(ЦРУ) ва АҚШнинг бошқа разведка хизматлари Россияни навбатдаги бор сайловларга аралашганликда айблаб баёнот эълон қилган эди. Маълумотлар ўта маҳфийлигига иддао қилган ташкилотлар эълон қилинган айбловларига далил келтирмаган. Ҳужжатга мувофиқ, Америка разведка ҳамжамияти Россия ОАВлари ва ижтимоий тармоқлардаги ёзувлардан келиб чиққан ҳолда "Россия сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида маҳфий операция" ўтказган деган хулосага келган. АҚШ разведка хизматлари томонидан тайёрланган баёнотнинг деярли тенг ярми RT телеканали фаолияти ва Sputnik агентлигига бағишланган. RT телеканали бўйича 5 йил олдинги маълумотлардан фойдаланилган.