Мирзиёев қарорига асосан қатор институтлар Фанлар Академияси таркибига қайтарилди

© PixabayИмзо
Имзо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Илмий-техник салоҳиятнинг ҳозирги кундаги аҳволи, кадрлар билан таъминланганлиги, илмий-тадқиқот фаолиятининг моддий-техника, тажриба ва лаборатория базаларининг ривожланиш даражаси мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг жадал суръатларидан ортда қолмоқда.

Қатор тадқиқот йўналишлари бўйича миллий илм-фан, айниқса академик фаннинг рақобатбардошлигини юқори ҳалқаро даражаларга мос келтириш зарурати ҳам юзага келди.

Иш - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев янги таҳлилий марказ ташкил этишга фармойиш берди
Илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини молиялаштириш тизимида бир қатор муаммолар мавжуд. Натижада, илмий фаолият нуфузи бирмунча пасайиб, иқтидорли ёшларнинг бошқа соҳаларга кетиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда, илмий кадрларнинг ўртача ёши ортиб бориши тенденцияси сақланиб қолмоқда.

Шу муносабат билан, давлат илмий-техника дастурларини шакллантириш, амалга ошириш ва мониторингини юритиш жараёнларини мувофиқлаштирувчи ягона тизимнинг мавқеи ва салоҳиятини тиклаш, олимларга кенг кўламли илмий изланишларни амалга оширишлари учун барча зарур шароитларни яратиш бугунги куннинг ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб вазифаларидан бирига айланди.

2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам илмий-тадқиқот ва инноватсия фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инноватсия ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этишга таълим ва фан соҳасини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, республика вилоятларида бўлиб ўтаётган халқ билан бевосита мулоқот пайтида Президент томонидан барча ҳудудларда илм-фан салоҳиятини тиклаш, ҳудудларнинг комплекс ривожланишини таъминлашда мавжуд интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда.

Қуръон ўқиш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Ислом илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши мумкин
Ушбу вазифаларни амалга оширишда илмий изланишларни ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг реал муаммоларига йўналтириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий интеграцияни таъминлаш, ўз навбатида, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан олимларнинг илмий-технологик ишланмаларини амалиётга жорий қилиш самарадорлигини ошириш механизмларини яратиш масалалари ўта муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур соҳада тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан кенг кўламли миқёсдаги аниқ мақсадли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Қарорга кўра замонавий талаблар асосида Фанлар академиясининг асосий вазифа ва фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилган.

Бундан ташқари, илмий-тадқиқот инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Фанлар академияси таркибида бир қатор илмий-тадқиқот муассасалари ташкил қилиниб, қатор муассасалар академия тасарруфига қайтарилган. Ўз навбатида бу тадбирлар Фанлар академияси томонидан кенг кўламли фундаментал тадиқотлар олиб борилишини таъминлаш, турли фан тармоқлари бўйича мавжуд илмий салоҳиятни мужассамлаш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг долзарб муаммоларига сафарбар қилиш имкониятини яратади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибида қуйидаги институтлар бўлади:

— Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти;

— Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Математика институти негизида В.И.Романовский номидаги Математика институти;

— ЎзМУ Физика факультетининг тегишли лабораториялари ва ноёб объектлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ҳузуридаги Радиация хавфсизлиги маркази негизида Ядро физикаси институти;

Тошкент Давлат Шарқшунослик институти - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Юсуф Хос Ҳожиб ижодига бағишланган конференцияга ўтказилади
- Тошкент давлат техника университети Муҳандислик-физика факультетининг тегишли лабораториялари негизида У.А.Арифов номидаги Ион-пламза ва лазер технологиялари институти;

— Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Тармоқ машинасозлиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази негизида М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти;

— Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази негизида Полимерлар кимёси ва физикаси институти;

— Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази негизида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти;

— Самарқанд шаҳридаги Археология институти ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институтининг Тошкент бўлими негизида Я.Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти;

— Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти;

Академик Пўлат Хабибуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда академик Пўлат Ҳабибуллаев таваллудининг 80 йиллиги нишонланди
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Ўзбек тили ва адабиёти музейи негизида Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи жамоатчилик кенгашини Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи жамоатчилик кенгашига айлантириш тўғрисидаги таклифи қондирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ Фанлар академияси тасарруфига ўтказилсин, у Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгашининг ишчи органи этиб белгиланган.

Қайта ташкил этилган Фанлар академияси илмий муассасалари юридик шахс мақомига эга давлат муассасасидир, улар аввал ўзлари тасарруфида бўлган вазирлик ва идоралар негизидаги илмий муассасаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0