Тошкентда Юсуф Хос Ҳожиб ижодига бағишланган конференцияга ўтказилади

© uzorientТошкент Давлат Шарқшунослик институти
Тошкент Давлат Шарқшунослик институти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида "Юсуф Хос Ҳожибнинг адабий, фалсафий ва маънавий мероси" мавзуида илмий конференция ўтказилади

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Тошкент Давлат Шарқшуносли институти илмий ходимларни улуғ аллома — "Қутадғу билиг" муаллифи, Юсуф Хос Ҳожибнинг адабий, фалсафий ва маънавий меросига бағишлаб ўтказилаётган илмий конференцияга таклиф қилмоқда.

Конференция 2016 йил, ноябр ойининг ўн тўққизинчи куни, соат 10.00да институт бош биносининг 2-қаватидаги мажлислар залида ўтказилади.

Конференцияда Юсуф Хос Ҳожиб меросининг маънавий ва умумбашарий аҳамияти, Юсуф Хос Ҳожибнинг мақбараси, "Қутадғу билиг"нинг уйғур ёзувли қўлёзмаси ва бошқа қизиқарли мавзуларда маърузалар ўқилади.

Конференцияда ўқиб эшиттирилган энг яхши мақолалар сараланиб, "Шарқ машъали" журналида чоп эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, Юсуф Хос Ҳожиб ХII асрда яшаб ижод этган улуғ шоир, давлат арбоби ва донишмандидир. Ундан бизга "Қутадғу билиг" — "Саодатга бошловчи билим" номли ягона асар етиб келган. Бу асар туркий ёзма адабиётнинг илк нодир ёдгорлигидир. Бу достонда бугун ҳам ўз қимматини сақлаб қолган умуминсоний, ахлоқий қарашлар мужассамлашган. Бу жиҳатдан достон фалсафий-ахлоқий дидактик ҳарактерга эгадир.

Янгиликлар лентаси
0