Шаҳзода #КўчирмаПродакшн хит парадида биринчи ўринни эгаллади

© Фото из личного архива ШахзодыХонанда Шаҳзода
Хонанда Шаҳзода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил 14 феврал куни "Истиқлол" санъат саройида "Эътироф" мукофоти тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда "Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси" сифатида Зилола Мусаева (Шаҳзода) "Эътироф" этилди...

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистонликларга хушкайфият улашувчи Troll UZ #КўчирмаПродакшн хит-парадлар лойиҳасини йўлга қўйди.

Нашрнинг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинган хабарга кўра, хит-параднинг биринчи ўрнини "Хаста" қўшиғига ишланган клипи билан Шаҳзода эгаллаган.

"Ғолибни табриклаймиз! Бу биз кўрган кўчирмалар орасида энг батафсил нусха ҳисобланади", — дейилган "табрик" матнида.

Маълум бўлишича ёшларнинг севимли хонандаси Шаҳзоданинг бу клипи  музқаймоқ ишлаб чиқарувчи "Корнетто" бренди томонидан яратилган "Тақдир кафеси" деб номланган роликдан "ўз ҳолича" кўчириб олинган. (Офарин!, дейиш мумкин, холос).

"Бугундан бошлаб, билинг-ки, агар сизга бирон бир клип, реклама, фильм ва ҳоказолар ёқса, у қаердандир кўчирилган бўлиши эҳтимоли бор", деб изоҳ қолдирган Troll UZ.

Интернет фойдаланувчиларининг ушбу хабар остида қолдирган изоҳларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўзбек эстрадасига назар: замонавий қўшиқлар ҳақида луқмалар
"Хўш, нима қилибди, бутун инсоният бир-биридан ўрганади. Мода оламида ҳам шундай-ку. Ахир биз европача кийинмаймизми? Яхши нарсадан ўрганиш шармандалик ҳисобланмайди", — дея Шаҳзоданинг ёнини олган Лола Касимова.

"Энрике Иглесиас ҳам Улуғбек Раҳматуллаевнинг "Бемор" деб номланган қўшиғи клипидан кўчирган. Иглесиаснинг "Do you know"ини томоша қилинг", — дея яна битта кўчирмакашликка шама қилган Зокир Собиржонов.

"Ҳеч бўлмаса қўшиқ оригинал эканига шукр қилишга тўғри келяпти", — Собиржоновга жавоб қайтарган Тимур исмли фойдаланувчи.

"Ё, алҳазар! Шаҳзоданинг "Хаста"сини томоша қилиб, бундай ажойиб ғоя кимнинг миясида туғилган экан-а, дея клипмейкерни олқишлаб ўтиргандим", — дея ҳафсаласи пир бўлганини яширмаган Шадиша.

"Агар бизларнинг қўшиқчилар жаҳонга чиққанида, жарима тўламаган санъаткор қолмасди", — деб ёзган Auda Ok.

"Эх-хе… Саҳнадаги фонограммадан нолиганимиз-нолиган эди. А, бу треклар ҳам, клиплар ҳам ўзлариники эмас экан-у. Уят, уят…", — деган Сарвар никли фойдаланувчи.

"Қўшиқчининг концертига чиптани ксерокопия қилинган пуллар билан тўлаш керак", — деб ёзган Алишер.

"Турклар бизлардан кўчирмайди, европаликлар ҳам, америкаликлар-ку умуман. Фақат биз ҳаммани клипини ёки мусиқасини ёхуд шеърини ғоясини ўғирлаб "ижод" қиламиз. Ўзбекнавонинг келажаги "копировка" бўлиб кетяпти", — дея изоҳ қолдирган Жавоҳир Абдушукуров.

Миллион гуруҳи - Sputnik Ўзбекистон
Шамани шама қилган "МИЛЛИОН"
"Бизларнинг "артистларимиз" қўшиқ ўғирлашлари камлик қилгандек, турли теледастурларда ўз ижодлари билан мақтанишдан ҳам тап тортмайди. Нима учун плагиат ҳақида ҳеч ким оғиз очмайди? "Ҳурматли санъаткорларимиз", уялмайсизларми?", — дея санъаткорларга савол ташлаган Monaco Rose никли фойдаланувчи.

"Тўйга бориш учун неча пул олишади-ки, ўз концепциясини йўлга қўйишни билишмайди?", — деган Сарвар Усмонов.

"Тўғрисини айтсам, мен учун клипнинг қаердандир ўғирлангани умуман аҳамиятга эгамас. Бирор бразилиялик ушбу клипни суратга олган бўлганида, мен томоша қилмаган бўлардим. Интернет тармоғида шу клипни излаб топиб, унинг сюжетини ўз клипида такрорлаб берган Шаҳзодага раҳмат", — дея санъаткорнинг ёнини олган Амира Абдураимова.

ОАВларда ёритилган хабарларга кўра, Шаҳзоданинг "Хаста" клипи ёш қўшиқчилар — Сарвар ва Комил томонидан суратга олинган. Маълум бўлишича, ижоди гуллаб бораётган бу икки йигит хонандалар қўшиқларига клип ишлашни ҳам йўлга қўйиб олишган(тайёр ғоя турганда, бу писта чақишдек гап, ахир). "Ўғирланган ғоялар" сингари эътироз бу йигитларни умуман ноқулай аҳволга солмаслиги маълум бўлди. Хусусан, "Ҳордиқ" нашри журналисти Феруза Раҳимовага берган интервьюсида йигитлардан бири — Сарвар бу хусусда шундай фикрни баён қилган:

Концерт - Sputnik Ўзбекистон
Кун саволи: "Ўзбекнаво" тугатилдими?
"Биласизми, дунё бўйича плагиатлик қўшиқда ёки бошқа санъат асарларида бўлиши мумкин. Аммо видео кетма-кетликни кўчириш плагиатликка кирмайди. Мисол учун, жаҳонга машҳур "Ромео ва Жульетта" асарини ҳар бир халқ ўз талқинида фильм қилиб олган ва ўша режиссёрларни плагиатликда айблашмаган. Унинг ўзбекча талқини ўзимизда ҳам бор.

Клипни ишлаган ижодкор йигитлар дунё бўйича ишлашди ва бутун дунё ижодкорлари учун фаолият юритадиган битта сайт бор. Ҳамма ижодкорлар ўша сайтга ташриф буюриб, ўзининг ижод маҳсулини жойлаштиради ҳамда қолганлар ундан ғоя олади. Ва буни муаллиф тўғри тушунади. Бу сайт бевосита фикр ва ижод алмашиш сайти ҳисобланади. Ижодкор учун янгилик жуда муҳим, янгиликни яратиш эса яна ижод қилишни талаб этади. Ижодкорлар бир янгилик яратиш учун албатта, бошқа ижоддан илҳомланиши шарт. Айнан ижодкорларнинг ўсиши учун хизмат қиладиган сайтдан ёш ижодкорларимиз чет элнинг ғоясини олиб келди ва бизни ўша воқеалар таъсирлантиргани учун суратга олдик".

Янгиликлар лентаси
0