Сеул шимолий кореяликларга Ким Чен Нам қандай ўлгани ҳақида карнайлар орқали айтиб беради

© Sputnik / Андрей Жаров / Медиабанкка ўтишШимолий ва Жанубий корея ўртасидаги чегара
Шимолий ва Жанубий корея ўртасидаги чегара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз Шимолий Корея аҳолисига ва чегара яқинида қароргоҳларга жойлаштирилган шимолий кореялик ҳарбийларга Ким Чен Намнинг заҳарлангани ҳақидаги хабарни етказишни режалаштираяпмиз", - деб иқтибос келтирган ёзган Ренхап агентлиги Сеул дипломатик ва ҳарбий доираларидаги юқори мартабали манбаларнинг сўзларидан

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Душанба, 13 феврал куни Малайзия аэропортида Шимолий Корея (КХДР) етакчиси Ким Чен Иннинг акаси — Ким Чен Намга суъиқасд уюштирилган эди.

Ким Чен Нам, КХДР етакчисининг акаси - Sputnik Ўзбекистон
Ким Чен Нам 5 йил олдин КХДР раҳбаридан уни авф этишини сўраб ёлборган
"Биз Шимолий Корея аҳолисига ва чегара яқинида қароргоҳларга жойлаштирилган шимолий кореялик ҳарбийларга Ким Чен Намнинг заҳарлангани ҳақидаги хабарни етказишни режалаштираяпмиз", — деб иқтибос келтирган ёзган Ренхап агентлиги Сеул дипломатик ва ҳарбий доираларидаги юқори мартабали манбаларнинг сўзларидан.

Суҳбатдошлар Ким Чен Намга уюштирилган суъиқасддан КХДР раҳбарининг хабарсиз қолишига ишониш қийинлигини айтишган.

Шу муносабат билан Жанубий Корея ҳукумати шимолий кореяликларга суъиқасд ҳақида овоз карнайлари орқали батафсил маълумот беришни режалаштирган. Сеулга кўра, бу орқали шимолий кореяликлар "зора мавжуд режимнинг бутун ваҳшийлигини англаб етадилар" деган фикрда.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Намга нисбатан суъиқасд унинг ўз оиласи ёнига, Макаога учиши олдидан уюштирилган.

Турли тахминларга кўра, Ким Чен Намни заҳарланган ниналар билан жароҳатлаб, унга заҳарли суюқликни сепишгани ёхуд юзига заҳарга намланган тампонни теккизган бўлишлари мумкин.

"Полиция ҳам аёл-агентлар томонидан қўлланилган модда цианиддан кўра заҳарлироқ бўлганини тасдиқлади", — деб хабар қилади РИА Новости Гонконгнинг "Дунфан" порталига таянган ҳолда.

Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе. - Sputnik Ўзбекистон
Сеул Шимолий Корея чегарасида 24 километр масофагача “бақира оладиган” карнайларни ўрнатди
Тергов ходимларининг тахминига кўра, шимолий кореялик етакчининг акасига нисбатан суъиқасд қочиб кетишга улгурган икки аёл томонидан уюштирилган. Жанубий Корея разведка хизмати тахминича, гумонланаётган қотил аёллар Малайзия ҳудудини тарк этишмаган бўлиши мумкин.

Япониялик мутахассислар эса ўз навбатида ўзларига келиб тушган маълумот асосида суъиқасдда гумонланаётганлар аллақачон ўлдирилганини маълум қилишган. АҚШ эса Ким Чен Нам шимолий кореялик махсус агентлар томонидан ўлдирилган деган фикрни илгари сурмоқда.

Янгиликлар лентаси
0