Мирзиёев Бош прокуратурага дорилар нархини назорат қилишни буюрди

© ИА "Жахон"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев дори-дармон воситалари ноқонуний равишда баланд нархда сотилишига йўл қўймаслик, халқ манфаатларини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментда "Ишонч телефонлари" ташкил этиш бўйича кўрсатма берди

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил бошида куни соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашиб, ушбу тизимни такомиллаштириш, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: "Ҳозиргилардан нима қолди 20 йилда?"
Куни кеча Мирзиёев раислигида январ ойи бошида ўтказилган мажлисда белгиланган вазифалар ижроси, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

"Халқимиз саломатлиги, айниқса, ёш авлод келажагига дахлдор бу соҳа менинг доимий эътиборимда бўлади", — дея алоҳида таъкидлади Мирзиёев.

Президентга кўра, тиббиёт ходимлари уйма-уй юриб, касалликларни профилактика қилиши, соҳадаги ўзгаришларни одамлар сезиши керак. Бунинг учун шифокорларнинг маданиятини, маънавиятини, масъулиятини ошириш, ишга ва беморларга муносабатини ўзгартириш зарур.

Шунингдек, қишлоқ врачлик пунктлари жойлашувини қайта кўриб чиқиш, самарасиз ишлаётган пунктларни оптималлаштириш, мақсадга мувофиқларини поликлиникаларга айлантириш, малакали шифокорларни рағбатлантиришга йўналтириш зарурлиги таъкидланди. Қишлоқ врачлик пунктлари туну кун ишлаши, врач у ерда яшаши учун зарур шароитлар яратиш масалаларига эътибор қаратилди.

Дори воситалари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дорилар нархи 44 % гача туширилди
Мирзиёевнинг 2016-йил 31-октябрда қабул қилинган "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ дори воситаларининг нархи анча арзонлашгани айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департамент, тегишли вазирлик ва ҳокимликлар вакиллари иштирокида дори-дармон воситаларининг белгиланган нархларда сотилиши назорат қилиб борилмоқда.

Шавкат Мирзиёев дори-дармон воситалари ноқонуний равишда баланд нархда сотилишига йўл қўймаслик, халқ манфаатларини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментда "Ишонч телефонлари" ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.

"Бу телефон рақамлари ҳар бир дорихонага осиб қўйилади, телевидение орқали кўрсатилади", — деди Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0