Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дорилар нархи 44 % гача туширилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишДори воситалари
Дори воситалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент фармонига биноан 2017 йилдан бошлаб, маҳаллий ва импорт қилинадиган дорилар устамасининг максимал ҳажми чекланди.

ТОШКЕНТ, 19 янв – Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари сифатини назорат қилиш Бошқармаси бошлиғи Ҳабибулло Жалилов айтишига қараганда, 2017 йил бошидан буён белгиланган нархда сотилаётган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дорилар ва тиббий маҳсулотлар нархи камайган.

“Чекланган нархларда сотувга чиқариладиган маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 2016 ва 2017 йиллар учун таққосий жадвали маҳаллий дори воситаларининг нархи 8% дан 44% гача пасайганлигини кўрсатди. Демак, халқимиз энди маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларини сезиларли даражада паст нархларда харид қилиш имконига эга бўлди”, — дейилган расмий хабарда.

Шунингдек, Жалилов айтишига қараганда, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб республикамиздаги барча 5500 га яқин дорихоналарнинг “Истеъмолчилар бурчаги” ташкил этилиб, унда барча дорихоналар учун мажбурий бўлган энг зарур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг минимал рўйхати, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати, белгиланган нархларда сотиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чекланган нархлари, чекланган нархларда сотувга чиқариладиган маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 2016 ва 2017 йиллар учун таққосий жадвалини осиб қўйилишини таъминланмоқда.

Дори воситалари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда дори воситаларини тайинлашда янги қоидалар жорий этилди

Эслатиб ўтамиз,   Президентининг “Аҳолини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2017 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга кирди.

Ушбу қарор аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларини аҳоли ўртасида кенг тарқалган касалликларни даволашда қўлланиладиган юқори самарадорликка эга бўлган сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлашга қаратилган. Қарорга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 январидан дорилар нархини белгилашда янги тартиб-қоида жорий этилди. Эндиликда маҳаллий ёки импорт қилнадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш устамаси 15 ва 20 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ундан ташқари тиббиётда кенг қўлланиладиган, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 300 дан ортиқ дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган нархлар жорий этилди. Нархлар Республика комиссияси томонидан йилнинг ҳар чорагида белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0