Ўзбекистонда дори воситаларини тайинлашда янги қоидалар жорий этилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишДори воситалари
Дори воситалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Даволовчи шифокор томонидан беморга рецептда озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилиши шарт эмас

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири “Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруққа имзо чекди, деб хабар беради "Новости Узбекистана".

Ҳужжатда айтилишича, даволаш-профилактика муассасаларида сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.

Шунингдек, 26 сентябрдан бошлаб даволовчи шифокор томонидан даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга рецептда озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари (овқатланишдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатланишдан кейин) қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилиши шарт эмас.

Буйруққа киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, дорихоналар томонидан, биринчи навбатда, маҳаллий дори воситаларини таклиф этиш тавсия этилади.

Янгиликлар лентаси
0