Мирзиёев: "Ҳозиргилардан нима қолди 20 йилда?"

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган йиғилишда мазкур соҳа фаолиятини кескин танқид қилди

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилишида мазкур соҳа фаолиятини танқид қилди. Бу ҳақда "Кун.уз" сайти хабар бермоқда.

"Ўтган йили касал чақалоқлар туғилиш фоизи шунчага камайди… Қандай фоиз Галина Каримовна? Мен Ички ишлар вазирлиги раҳбарини нимага ўзгартирдим. Бизда бундай ҳолатлар кузатилмаслиги учун. Яъни, жиноятчиликни кескин равишда камайиши. Бунинг учун нима керак? Профилактика. Нимани? Ҳуқуқбузарликни. Тиббиёт нима билан фарқ қилади? Худди шу. Одамлар кечаси қачон тинч ухлайдилар? Қачонки, участка инспектори кўчада юрганини кўришса. Оилавий поликлиникалар очиқ — бориб қон топширади. Деновдан қон топшириш учун эса у Термизга боради. Термизда қон топширади! У келса, ҳамма ер ёпиқ: Соат ўндан кейин ёпилди! У яна қайтиб кетишга мажбур. 100 километр", — деди Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ҳинд киноларини кўрсатиш ўрнига муаммоларни кўтариш кераклигини айтди

Президент соғлиқни сақлаш тизимида аҳолини қийнаётган муаммоларга батафсил тўхталди.

"Нима учун у хусусий секторга боради? Чунки у ерда уни қабул қилишади. У ерда ҳамма нарсага пул тўлайди. Биз қаерга қараб кетмоқдамиз? Виртуал қабулхона яратдик, деймиз. Нима учун одамлар касалхоналарда навбатларда турибди, нима учун ҳамма нарсага пул тўлашади? Ҳамма нарсага — жойга, уколга, дори-дармон, "хушмуомала"га пул тўлашади Адҳам Илҳомович.

Собиқ раҳбарлар йўқ жойда янги ТошМИ қуришди. Олдинги раҳбарлардан янги ТошМИлар қолган. Ҳозиргилардан нима қолди 20 йилда? Кечирасизлар-ку, фақат ғўддайиш. Нима учун мен бу сўзларни айтмоқдаман. Бир-бирини ҳимоя қилишни бас қилиш керак. Алимов Соғлиқни сақлаш вазири бўлганда, биз вазирликни бутунлай ўлдирдик. Бу менинг ҳам айбим. Адҳам Илҳомович ёш, садоқатли кадрларни ишга олиш лозим", деган Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0