Мирзиёев ҳинд киноларини кўрсатиш ўрнига муаммоларни кўтариш кераклигини айтди

Oбуна бўлиш
Саноат ва қишлоқ қурилишларида янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарида 47000дан ортиқ киши иш билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида бўлиб, у ерда бир қатор йўналишлар бўйича вазиятни муҳокама қилиб, муҳим кўрсатмалар берди, деб хабар беради Кун.уз.

Хабарда келтирилишича, янги иш ўринларини яратиш, инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Хоразм вилоятининг Янгиариқ, Қўшкўпир, Ҳазорасп туманларида янги яратиладиган корхоналарни барча турдаги солиқ ва тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) 2027 йилнинг 1 январигача, бошқа туманларда эса 2022 йилнинг 1 январигача озод қилиш кўзда тутилган.

Хирурги проводят операцию - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмда Россия тиббиёт марказлари филиаллари очилади

"Нима учун бу ишларни қиляпмиз? Охирги йилларда биз Хоразм вилоятида саноатни ривожлантиришни анча қўлдан бой бердик десак, адолатдан бўлади. Ҳозир биз Ҳазораспда эркин индустриал зонамизни бу йилнинг ўзида 25та келгуси 3 йилга режалаштирилган ишларга қўл урдикки, Ҳазораспда бир йилда 3000дан ортиқ ёшлар коллежни битиради, уларни ишга жойлаштириш керак.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, сизга катта топшириқ — сизлар ҳам юришингиз керак. Назорат, талаб қилиш керак, одамларни ишонтириш керак, жавобгарликни бўйнингизга олишингиз лозим. Сизда жуда катта масала бу ерда — ҳар куни телевизордан Корея ва Ҳиндистон киноларини кўрсатавермасдан, мана шу масалаларни айтиш керак: эй, уйғонинглар, шунча имконият берилди, амалга оширинглар!

Вақт шиддат билан кетмоқда. Саноат ва қишлоқ қурилишларида янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарида 47 000 дан ортиқ киши иш билан таъминланади. Дастур ижросини таъминланиши вилоятда иқтисодий ўсишни 1,8 баробарга оширади", — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев", дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0