ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига қилган сафари давомида ушбу вилоятда Россиянинг йирик тиббиёт марказлари филиаллари очилиши маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Подробно.UZ нашри.
Республика кардиология ихтисослашган марказининг Хоразм филиали ҳузурида Бакулев номидаги Россия илмий-амалий юрак-қон томир хирургиясимарказининг филиали очилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу марказга нафақат Россияда балким бутун дунёга машҳур хирург Лео Бокерия бошчилик қилади.
Ушбу тадбир Қорақалпоғистон республикаси Хоразм ва Бухоро вилоятлари аҳолисига юқори сифатли ихтисослашган хизмат кўрстиш имконини беради. Клиникада йилига 3 мингдан ортиқ юрак ва қон томирлари касалликлари билан касалланган беморлар ва янги туғилга чақалоқлар юрак касалликларини диагностика қилиш ва даволаш имконини пайдо бўлади.
Тошкент Медицина академиясининг Урганч филиали ва Павлов номидаги Санкт-Петербург Давлат тиббиёт академияси орасида ҳам ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилади. Бу ерда эндокринология, отоларингология, гематология, аллергология бўлимлари филиаллари бўлимлари очилди.
Шавкат Мирзиёев айтишига қараганда, ушбу икки тиббий муассаса Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳоли учун улкан тарихий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлади. Ушбу ташаббус ҳудудда кўп учрайдиган касалликларни самарали даволаши ва тиббиёт ўқитувчилари ва ходимлари малакасини оширишда улкан ҳисса қўшади.