Шавкат Мирзиёев оқилона сиёсати учун тақдирланди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка бизнес ҳамжамияти ва етакчи компаниялар номидан делегация раҳбари оқилона сиёсати, мамлакат ривожи йўлидаги ислоҳотлар ва хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантиришдаги хизматларини эътироф этган ҳолда Шавкат Мирзиёевга эсдалик нишонини топширди

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 1 феврал куни Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэммни қабул қилди, деб хабар тарқатган Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Здание НХК Узбекнефтегаз - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекнефетгаз” Америкага сланецдан нефт олишни таклиф қилди
Мирзиёев меҳмонни самимий қутлар экан, АҚШнинг етакчи компаниялари вакилларидан иборат навбатдаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга бўлган қизиқиш ва интилишлар ортиб бораётганидан далолат беришини таъкидлаган.

Йигирма йилдан кўпроқ вақт аввал ташкил этилган Америка — Ўзбекистон савдо палатаси бугун иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма дастур ҳамда лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишнинг муҳим механизмига, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида ишончли кўприкка айланди.

Айни пайтда Ўзбекистонда АҚШнинг Boeing, General Motors, General Electric, Case, Hyatt, Hilton каби кўплаб жаҳонга машҳур компаниялари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилган АҚШ инвестициялари ҳажми 1 миллиард доллардан ошади.

Учрашувда икки томонлама алоқалар, айниқса иқтисодий ҳамкорликнинг янги механизмларини яратиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилган. Томонлар, шунингдек, агросаноат комплекси, электротехника, фармацевтика ва бошқа тармоқларида АҚШнинг етакчи ташкилот ва компаниялари тажрибаси, тўғридан-тўғри инвестициялари ва замонавий технологик ютуқлари асосида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилганлар.

АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлиги факт ва рақамларда
Алоҳида эътибор халқаро стандартларга мувофиқ юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Кэролин Лэмм самимий қабул ҳамда икки давлат бизнес доиралари ўртасида шериклик муносабатларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, АҚШ компанияларининг Ўзбекистон бозорида муваффақиятли фаолият юритишига яратилаётган шароитлар учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик изҳор қилган.

Учрашув якунида Америка бизнес ҳамжамияти ва етакчи компаниялар номидан делегация раҳбари оқилона сиёсати, мамлакат ривожи йўлидаги ислоҳотлар ва хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантиришдаги хизматларини эътироф этган ҳолда Шавкат Мирзиёевга эсдалик нишонини топширди

Янгиликлар лентаси
0