ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси АҚШ компанияларини Навоий вилоятида жойлашган ёнувчи сланец қазилмаларини қайта ишлашда иштирок этишга таклиф қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Сангрунтау"да жойлашган ёнувчи сланецларни қайта ишлаш лойиҳаси бўйича лойиҳага қизиқиши бор бўлган америка компаниялари таклиф қилинди”, — деди “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинги раиси ўринбосари Улуғбек Саидов Ўзбекистон – АҚШ савдо палатаси кенгашида.
Саидов сўзларига қараганда, Америка компаниялари бу соҳада етакчи технологияларга эга бўлгани туфайли ушбу таклиф айнан уларга юборилган.
“Ўзбекнефтегаз” маълумотига кўра, биринчи босқичда йиллига 4 млн тонна сланецни қайта ишлашга мўлжалланган лойиҳага 550 миллион доллар инвестиция киритиш режалаштирилган. Кейинчалик корхона қувватини икки баравар ошириш учун яна 350 миллион инвестиция киритилади.
2012 йилнинг октябр ойида Санкт-Петербургнинг "Институт Атомэнергопроект" институти “Ўзбекнефтегаз” учун "Сангрунтау" конида сланецни қайта ишлаш заводи лойиҳасини чизиб берган эди.
Умумий қиймати 600 миллон доллар бўлган лойиҳа таркибида, ҳар бири йилига бир миллион тонна сланецни қайта ишлаш қувватига эга бўлган, саккизта “УТТ-3000” қурилмаси барпо этилиши кўзда тутилган эди.
2013 йилнинг охирида "Ўзбекнефтегаз" ушбу технология лицензия эгалари орасида тендер эълон қилган эди. Лекин кейинроқ конкурс бекор қилинган эди.