ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталига "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури лойиҳаси жойланди. У нақд ва нақдсиз пул айланмаси ўртасидаги фарқларни бартараф этиш чораларини назарда тутади, деб хабар қилган кун.уз нашри.
Шу билан бирга, бир пластик картадан бошқасига маблағларни ўтказиш учун тарифларни пасайтириш режалаштирилмоқда. Янги нормаларнинг асосий мақсади – фуқаролик айланмаси иштирокчилари учун нақд ва нақдсиз тўловлар ўртасидаги тафовутни бартараф этишдир. Ҳозир бундай ўтказмалар учун тўлов тизимлари маблағнинг миқдоридан 2 % олишмоқда.
Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий корхоналар, деҳқон хўжаликлари учун пластик карталардан ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа эҳтиёжлари учун эркин фойдаланиш имкониятлари кенгаяди.
Нақд билан тўлаш талаблари ҳамда тўлов усулига боғлиқ ҳолда нархлардаги фарқларни белгилашга (бунинг учун чегирма тақдим қилиш) янада катта тақиқ қўйилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.