Ўзбекистонда пластик карточкалар орқали кредитлар ажратиш кўзда тутилмоқда

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишVISA ва MasterCard
VISA ва MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жисмоний шахсларнинг сўм пластик карточкалари орқали кредитлар ажратиш кўзда тутилмоқда

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистонда йил охиригача банк пластик карточкалари сони 20 миллионтага етади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри маълум қилди.

Нашрда ёзилишича, тижорат банклари жорий йил охиригача чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидаги тўлов терминалларини 220 мингтага, пластик карточкалар сонини 20 миллионтага, инфокиоскларни 4,6 минг ҳамда банкоматларни 700 тага етказиши режалаштирилган. Бунинг учун эса банклар ўрганишлар натижаси ва мижозлар талабидан келиб чиққан ҳолда, пластик карточкалар ва тўлов терминаллари бўйича етарли миқдорда резерв шакллантириб, пластик карточка эгаларига кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш чораларини кўради. Мобиль алоқа қамраб оладиган ҳудудлар ва алоқа каналларини кенгайтириш учун Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида йирик савдо мажмуалари, туманларда эса тақдим этилган алоқа каналларини тафтишдан ўтказади.

Даромад кўпайиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг икки банки МДҲ рейтингида дастлабки 20таликка кирди

Шунингдек, банклар аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида мобиль иловаларни фаол татбиқ этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Хусусан, онлайн режимида ишловчи банк карточкаларидан кредитларни қоплаш, бюджет ва солиқ тўловларини амалга ошириш, товар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар қилиш бўйича янги дастур ҳамда хизматлар йўлга қўйилади.

Пластик карточкаларнинг кўп функциялилигини таъминлаш учун тижорат банкининг мижози бўлган корхона ходимлари — жисмоний шахсларнинг сўм пластик карточкалари орқали кредитлар ажратиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун паспорт нусхаси, иш ҳақи тўғрисида маълумот, корхонанинг ўз ходими мажбуриятлари учун кафолатномаси бўлса, кифоя.

Шу билан бирга жорий йилда мобиль иловалар орқали пластик карточкалари қайси банк эмитенти бўлишидан қатъи назар, бир пластик карточкадан иккинчисига пул кўчириш учун олинадиган хизмат ҳақи қайта кўриб чиқилади.

"DUET" тизимидаги пластик карточкалар эса босқичма-босқич онлайн тизимида ишловчи "Smartvista ЕMV" карточкаларига алмаштирилиб, уларни ишлатиш муддати 5 йил қилиб белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0