Эркак хахолаб кулар ва синглиси ўлганига ишонишдан бош тортарди — моргдан репортаж

© Sputnik / Табылды КадырбековБишкекда юз берган авиаҳалокат қурбонлари қариндошлари
Бишкекда юз берган авиаҳалокат қурбонлари қариндошлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тор йўлакчада одамлар тинмай югуришарди. Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари айюҳанноси ва судмедэкспертларнинг сезилар-сезилмас ҳаяжони шифтда гўё оғир юкдек осилиб тургандай эди...

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Спутник Қирғизистон муаллифларидан бири Екатерина Михайлова Бишкек яқинида содир бўлган авиаҳалокат қурбонлари қариндошлари ушбу мудҳиш ҳодисани қандай қарши олганликлари ҳақида репортажни муштарийлар эътиборига ҳавола қилган.

Гуллар ва шамлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди
Руҳшунос авиаҳалокат қурбонига айланган бир шахснинг қариндоши билан суҳбатлашаётган кабинет эшиги ланг очиқ. Уларнинг суҳбатига қулоқ тутдим. Хонадан аввалига эркакнинг хахолаб кулиши, сўнг эса ҳаяжонла: "Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми?.. Мен нега уларни ташлаб кетдим?! Уларнинг йўқлигига ишонмайман, йўқ… Йўқ, ишонмайман!" дея шивирлаши эшитилди. Эркак бирдан ўкириб йиғлай бошлади.

Руҳшуносларнинг "ҳали ҳаммаси яхши бўлади", "тинчланиш кераклиги", "ҳаёт давом этиши" ҳақидаги таъкидлари эркакнинг қулоғига кирмас эди. У бутун оиласидан маҳрум бўлганди. Эркак оппоқ оҳакланган деворга умидсиз нигоҳларини қадади: у ерда нималарни кўраётганини эса фақат Аллоҳ билади. Балки, ота-онаси ва жажжи синглисини ҳаётдан олиб кетган Боингнинг ёнаётган қолдиқларинидир…

Қўлларим қалтирай бошлади. Балки шу вақтда қаршимдаги кабинетда ёнғинда кулга айланган 5 яшар қизчанинг танасини ёриб кўришаётгандир…

Судмедэкспертлар ва патологоанатомлар навбатма-навбат кабинетларидан чиқишар ва қонга беланган қўлқопларини ечиб, асабий ҳолатда сигарет тутатишар эди. Мен уларнинг ёнига бориб, диктофонимни ёқаман.

Бишкекдаги ҳалокат: воқеа жойидан дастлабки кадрлар - Sputnik Ўзбекистон
Бишкекдаги ҳалокат: воқеа жойидан дастлабки кадрлар
"Биз тонг саҳардан бери шу ерда ишлаяпмиз. Самолёт қолдиқлари ва ёнғин туфайли одамларнинг таналари таниб бўлмас аҳволга келган. Улар орасида болалар қанча! Одам сесканиб кетади… Аммо бизнинг ишимиз шу, биз йиғлай олмаймиз. Фақат, ҳалок бўлганларнинг қариндошларига "у энди йўқ", деб айтиш жуда қийин", — дейди уларнинг бири.

Томоғимга йиғи тўпланиб келгани туфайли бўғилаётганимни сездим. Ижтимоий тармоқларга кириб, авиаҳалокатга доир янги тафсилотларни ўқий олмай қолдим. Морг биносини ўраб олган милиционерларга, шу атрофда юрган Қизил ярим ой жамияти ходимларига ҳамда морг олдида тўпланиб, ҳаётларидаги энг оғир ҳукмни эшитишга шай турган одамларга бирма-бир қараяпман. "Сизнинг қариндошингиз ҳалок бўлган, уни таниш учун кабинетга киринг. Илтимос, ортиқча гап-сўзларсиз — фақат "ҳа" ёки "йўқ" деб айтинг. Зарурат туғилса, руҳшунос ёки тез тиббий ёрдам шифокори сизга кўмак беради".

Ҳамма қўрқув исканжасида. Ана сал нарида бир аёл чўкаллаб олиб, айюҳаннос солмоқда. Кимлардир содир бўлган фожиага ишонқирамай, алланималар деб бақирар, бошқа бирлари эса бошига тушган кулфатни бир четда жимгина "енгар", ҳатто, юзларидан оқиб тушаётган кўзёшларни сидиришмас эди.

Улар "лайнер қолдиқлари остида нега мен қолмадим", дея ўзларини койиётгандек эдилар гўё…

Ўтиб кетаётган йўловчилар ўзининг ўринсиз саволлари билан мурожаат қилардилар: "Нима бўлди ўзи? Нега атрофни милиция босган? Яна ёнғин рўй бердими?"

Қирғизистонда юк самолётининг ҳалокатга учраши - Sputnik Ўзбекистон
Бишкекдаги авиа-ҳалокат: 37 қурбоннинг шахси аниқланди
Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари эса энди атрофда тўпланган бекорчиларга, қизиқувчан йўловчиларга, савол беравериб жонга теккан журналистларга ҳам жаҳл қилмас эдилар. Ҳодиса рўй берган жойда содир этилган мародёрлик ҳолатлари, фаолларнинг ёрдамга даъватлари ва билдирилган сон-саноқсиз таъзиялар ҳатто энди уларни қизиқтирмасди.

Менимча, уларга ҳаво етишмасди, йиғилганлар оғриқдан инграб юборай деб турган бир аҳволда эдилар…

Sputnik Қирғизистон таҳририяти ҳалок бўлганларнинг барча қариндошларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Янгиликлар лентаси
0