ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Бишкек яқинида юз берган авиаҳалокатда қурбон бўлган 37 кишининг шахси аниқланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Эслатиб ўтамиз, Turkish Airlines авиакомпаниясининг Boeing 747 юк самолёти Бишкекдаги Манас аэропортидан бир неча километр нарида ҳалокатга учраган эди. Лайнер куни кеча Дача-Суу қишлоғи яқинида қулаган.
Гонконг-Бишкек-Истанбул рейси бўйича парвозни амалга оширган самолёт ўз бортида 85 тонна электрон ускуна ва гаджетларни ташиётган бўлган.
ФВВнинг маълум қилишича, қишлоқдаги 32та уй зарар кўрган.
"37 қурбоннинг шахси аниқланди, уларнинг 17 нафари болалардир", — деб айтган Абулғозиев. Унинг сўзларига кўра, илгарироқ етаказиб берилган тана фрагментларидан тиббиёт ходимлари беш нафар қурбон танасини тиклашга муваффақ бўлганлар.
Қирғизистон ҳукумати вакили сўзларига кўра, сал олдин шахси аниқланган жасадларнинг барчасини қариндошлари олиб кетилган.