Бишкекда Boeing-747 қулади: 34 киши ҳалок бўлди

© Sputnik КыргызстанBoeing-747 қулаган жойдаги ФВВ ходимлари
Boeing-747 қулаган жойдаги ФВВ ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Турк авиакомпаниясига қарашли юк самолёти Бишкек яқинида ҳалокатга учради. Сўнгги маълумотларга қараганда, 34 киши ҳалок бўлган, улар орасида уч нафар экипаж аъзолари бор

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Turkish Airlines авиакомпаниясининг Boeing 747 юк самолёти Бишкекдаги Манас аэропортидан бир неча километр нарида ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.

Лайнер бугун эрталаб Дача-Суу қишлоғи яқинида қулаган. У Гонконг-Истанбул рейси бўйича парвоз қилган ва Бишкекда ёқилғи қуйиши керак бўлган.

ФВВнинг маълум қилишича, қишлоқдаги 23та уй зарар кўрган. Аэропорт ёпиб қўйилган.

Айни вақтда самолётдаги ёнғин ўчирилган.

Воқеа жойига Қирғизистон бош вазири ўринбосари Муҳамметкалий Абулгазиев, ФВВ вазири Кубатбек Боронов ҳамда транспорт ва йўл вазири Жамшитбек Калилов етиб келган.

Янгиликлар лентаси
0