ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Германия Федератив Республикаси махсус хизматлари Россия мунтазам равишда Европа ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга путур етказиб келган, деган баёнот билан чиқишди деб хабар қилган РИА Новости Spiegel нашрида немис ҳукумати учун эълон қилинган янги баёнотга асосланган ҳолда.
Ушбу ҳужжат ГФР разведка хизмати ва конституцияни ҳимоя қилиш бўйича муассаса ҳамкорлигида тайёрланган.
Нашрда таъкидланишича, Германия ҳукуматидагилар айни вақтда ушбу баёнот мағзи билан бундестаг депутатлари ва жамоатчиликни қай тарзда таништириш кераклиги ва бунга эҳтиёж бор-йўқлиги устида қизғин музокаралар олиб боришмоқда.
Москва номига биринчи бор бу каби туҳматлар ёғдирилаётгани йўқ. Расмий Кремл бундан олдин ҳам бир неча бор ЕИга таъсир ўтказишга уринаётганликда айбланган. Мисол учун, илгарироқ Болгариянинг кетаётган президенти Росен Плевнелиев РОссия Болқон мамлакатлари орқали Европа давлатларининг тинчини бузишга уринаётгани ҳақида баёнот қилган эди.
Шу билан бир қаторда, 2016-йилнинг сўнггида ўтказилган катта матбуот-анжумани вақтида Россия президенти Владимир Путин Москва ЕИ билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини, аммо давлатни Европанинг ички масалалари қизиқтирмаслиги ҳақида гапирган эди. Владимир Путин Европа Иттифоқи аъзолари ўртасида ҳамфикрлилик тушунчаси мавжуд эмас, айниқса, миграция масаласида уларнинг фикри айро-айро эканини айтиб ўтган эди.