Путин НАТО ўз кучларини нима учун Европа шарқида жамлаётганини айтди

Oбуна бўлиш
Президент Владимир Путин Россиядаги хориж мамлакатлар элчилари ҳамда вакиллари мажлисини чақириб, улар олдида долзарб масалалар юзасидан нутқ сўзлади.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. НАТОнинг Россия чегараси яқинидаги ҳаракатлари ўрнатилган ҳарбий қоидаларни бузмоқда, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги хориж мамлакатлар элчи ҳамда вакиллари кенгашида.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: Туркия Россиядан кечирим сўради ва энди муносабатлар тикланади

"Бизни мудом ҳарбий жиҳатдан ўта фаолликда айблаб келишади. Бу ҳаракатларни қаерда амалга оширяпмиз? Ўз ҳудудимизда. Бизнинг чегарамиз яқинида рўй бераётган ҳаракатлар эса "нормал ҳолат" ҳисобланади", — деб таъкидлади Путин.

"Польша, Болтиқбўйида ҳужум қуроллари жойлаштирилиб, улар сони вақти-вақти билан тўлдирилмоқда. Буларнинг барчаси ўн йилликлар давомида ҳосил бўлган ҳарбий қоидаларни бузишга қаратилган", — деб қўшимча қилди Россия президенти.

Янгиликлар лентаси
0