ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Туркия билан тез орада икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини тиклаймиз, деб баёнот қилди Путин бугун Россиядаги элчилар билан учрашувда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.
"Куни кеча, хабарингиз бор, Туркия президенти билан телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Анқара, уриб туширилган бомбардимончи самолёт учун Россиядан кечирим сўради. Шуни ҳисобга олган ҳолда, тез орада яъни, икки томонлама ҳамкорликни тиклаш учун чора-тадбирлар кўрилади", — деди Путин.
Россия ва Туркия муносабатларида инқироз нима сабабдан рўй бергани ҳақида эса мана шу ерда ўқишингиз мумкин.