Атамбаев ўзбек халқини байрам билан табриклаб, Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишАлмазбек Атамбаев
Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Мамлакатларимизнинг тегишли давлат идоралари олдида ушбу келишувларни қисқа муддатда амалга ошириш борасида катта ва масъулиятли вазифалар турибди. Бу ишлар муваффақиятли бажарилишига ишонаман", - деган Атамбаев

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2016-йил 24-декабр куни Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида ўзига ва Қирғизистон делегациясига кўрсатилган самимий қабул ва меҳмондўстлик учун чин қалбдан миннатдорчилик изҳор этди, деб хабар қилинган Ўзбекистон президенти расмий сайтида.

"Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг юбилей санаси куни бўлиб ўтган музокараларимиз ва очиқ фикр алмашганимизни мамнуният билан эслайман. Ишончим комилки, ўзаро ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришнинг йўналишларини белгилаб олиб бу борада тўлиқ англашувга эришдик. Бу халқларимиз фаровонлиги йўлида юқорида тилга олинган шартномага янги ҳаёт бағишлайди", — дейилади Атамбаев юборган мактубда.

Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев ва Мирзиёев хавфсизлик, савдо ҳамда ўзаро дўстлик ҳақида келишди
Қирғизистон раҳбари учрашув якунида эришилган келишувлар ўзаро муносабатларнинг барча масалаларини, жумладан, аввал муросага келолмаган масалаларни ҳам ҳал қилиш имконини беришига ишонч билдириб ўтган.

"Мамлакатларимизнинг тегишли давлат идоралари олдида ушбу келишувларни қисқа муддатда амалга ошириш борасида катта ва масъулиятли вазифалар турибди. Бу ишлар муваффақиятли бажарилишига ишонаман", — деб ёзган Атамбаев.

"Сизни яна бир бор ишонтириб айтаманки, Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси билан дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида собит туради", — деб қўшимча қилган у.

Фурсатдан фойдаланиб Атамбаев бутун Ўзбекистон халқини янги 2017-йил билан самимий табриклаган.

Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев Мирзиёев унинг акасини топишга ёрдам бергани ҳақида
Қирғизистон президенти Шавкат Мирзиёевга унинг раҳбарлигида Ўзбекистон янги йилда иқтисодиёт ва жамиятни янада юксак суръатлар билан ривожлантиришга эришишига ишонч билдирган.

"Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизга куч-қувват, муваффақиятлар Ўзбекистон халқига Сизнинг Президент этиб сайланганингиз билан боғлиқ барча эзгу мақсадлари рўёбга чиқишини, тараққиёт ва фаровонлик тилайман", — деб қайд этган Атамбаев.

У, шунингдек, Мирзиёевни Янги йилда ўзига қулай вақтда Қирғизистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этган.

Янгиликлар лентаси
0