ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга бўлган ташрифи давомида Шавкат Мирзиёевга, бир неча йил олдин Атамбаевнинг акасини топишда берган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар қилмоқда ON1 телеканали.
“Собиқ Иттифоқ тарқалиб кетганидан кейин менинг акам Ўзбекистонга кўчиб ўтиб, кичик шаҳарчада оддий ўқитувчи бўлиб ишлаган. Биласизми мен уни 14 йил кўрмаган эдим”, — деди Атамбаев 24 декабрь куни Самарқандда бўлиб ўтган учрашувда.
“Мен раҳматли акамни эсга олганимда, унга ким ёрдам берганини ҳам эслайман. Ўшанда, узоқ йиллар кўрмаган акамни, айнан сиз Тошкентдаги меҳмонхонага олиб келган эдингиз. Айнан сиз унга ёрдам берган эдингиз, чунки у Ўзбекистон фуқароси эди”, — деди Қирғизистон президенти.
Ўшанда, 2007 йилда, иккала президентлар ҳам ўз мамлакатларининг бош вазирлари лавозимида ишлаган вақтлар эди.
“Мен доимо, бизнинг мамлакатларимиз орасида ҳақиқий ака-укачилик муносабатлари ва ҳақиқий дўстлик бўлиши керак, деганман”, - деди Атамбаев сўзининг давомида.
Эслатиб ўтамир, 24 декабр куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев шавкат Мирзиёев таклифи билан Ўзбекистонга ишчи ташриф буюрди. Ўз ташрифининг бошида Атамбаев Самарқандда бўли Ислом Каримов қабрига гул қўйди.
Шундан кейин президентлар икки мамлакат орасида мавжуд бўлган долзарб масалалар бўйича музокаралар ўтказишди. Мавзулар орасида чегара ҳавфсизлиги ҳамда савдо-иқтисодий муносабатлар бор эди. Шунингдек Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойни боғлаб турувчи транспорт магистраллари ҳақида ҳам сўз юритилди.