Атамбаев ва Мирзиёев хавфсизлик, савдо ҳамда ўзаро дўстлик ҳақида келишди

Oбуна бўлиш
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 24-декабр куни амалий ташриф билан Самарқандга келди

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ишчи сафар билан Самарқандга ташриф буюрди.

© Пресс-служба президента КыргызстанаҚирғизистон президенти ишчи ташриф билан Самарқандга келди
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев прибыл в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президенти ишчи ташриф билан Самарқандга келди

 

Ўзбекистон президенти расмий сайтида берилган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ҳазрати Хизр мажмуига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Ислом Каримов руҳи покига Қуръон тиловат қилинди.

Ўзбекистондаги чегара-назорат пункти - Sputnik Ўзбекистон
Ўн бир йиллик танаффус: Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларининг қайта жонланиши
Шундан сўнг, Қирғизистон президенти Ўзбекистоннинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёев билан икки мамлакат ўртасидаги масалалар юзасидан музокара ўтказди.

Хўш, икки давлат раҳбари нималарга келишиб олдилар?

Атамбаев "Ман" маҳсулотларини юқори баҳолади

Хабарда таъкидланишича, президентлар "JV MAN Auto-Uzbekistan" Ўзбекистон – Германия қўшма корхонасига ташриф буюрган.

Олий мартабали меҳмон қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва бу ерда яратилган шароитлар билан танишган.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон жаҳонда автомобил ишлаб чиқарувчи етакчи давлатлар қаторига қўшилди. Бугун Ўзбекистон автосаноати маҳсулотларига кўпгина мамлакатларда, жумладан, Қирғизистонда ҳам талаб юқори.

Заводда 15 тоннадан 50 тоннагача юк кўтариш қувватига эга замонавий юк машиналари, жумладан, автокранлар, изометрик фургонлар, сув ташиш машиналари, комбинацияланган йўл машиналари, канал тозалаш машиналари, бетон қоригич, пахта ва чиқинди ташиш машиналари ишлаб чиқарилмоқда.

Қирғизистон Республикаси Президенти замонавий стандартларга мувофиқ энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган ва Ўзбекистон автомобил саноатининг муваффақиятини намоён этадиган ушбу корхона фаолиятини юқори баҳолади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаҚирғизистон президенти Ўзбекистоннинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёев билан "JV MAN Auto-Uzbekistan" заводида бўлишди
Визит Алмазбека Атамбаева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президенти Ўзбекистоннинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёев билан "JV MAN Auto-Uzbekistan" заводида бўлишди

Икки президентнинг юзма-юз мулоқоти

Хабарда айтилишича, Форумлар мажмуаси саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев ўртасида музокара бўлиб ўтган.

Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоевга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиргани учун миннатдорлик изҳор этган.

© Пресс-служба президента КыргызстанаҚирғизистон президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев у могилы Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

"Алмазбек Атамбоевнинг ташрифи Қирғизистон Ўзбекистон билан муносабатларни кенгайтиришга муҳим аҳамият бераётганидан далолат экани қайд этилди", — дейилади хабарда.

Шундан сўнг, Қирғизистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан яна бир бор табриклаган.

Президентлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва иқтисодий муносабатларни кенгайтириш масалаларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик қатор муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Террор мавзуси ҳам четда қолмади

Таъкидланишича, томонлар экстремизм ва диний ақидапарастлик минтақа барқарорлигига хавф солаётганига эътибор қаратган.

Бундай хавф-хатарларга қарши ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилган.

Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Азимов Бишкекда Афғонистон делегацияси билан учрашди
Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масаласини муҳокама этиш чоғида ушбу жафокаш заминда тинчлик ва осойишталикка эришиш бутун минтақамизда хавфсизликни таъминлаш, истиқболли транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш, иқтисодиётни янада тараққий эттириш учун муҳим омил ҳисобланиши таъкидланган.

Давлат раҳбарлари яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш зарурлигини қайд этганлар.

Томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасида 2016-2017-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури янги шаклдаги сиёсий мулоқотни йўлга қўйишга хизмат қилишига ишонч билдирганлар.

Ўзаро савдо масалалари муҳокама қилинди

"Савдо масалалари муҳокамасида 2016-йилнинг ўтган даврида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 23% ўсганига қарамасдан, бу кўрсаткич етарли даражада эмаслиги ва икки мамлакатнинг мавжуд имкониятларига мос келмаслиги қайд этилди", — дейилади хабарда.

Хитой-Ўзбекистон темир йўл қурилиши 2016 йилда бошланади
Президентлар икки йил давомида товарлар турини тубдан кенгайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини 500 миллион долларгача кўпайтириш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлаганлар.

Шавкат Мирзиёев бунинг учун Қирғизистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, енгил ва юк автомобиллари, автобусларни тизимли асосда етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, қирғизистонлик шерикларга азот, фосфор, калий ва мураккаб комплекс ўғитлар, электротехника маҳсулотлари – трансформаторлар, барча турдаги кабел-ўтказгич маҳсулотлар, маиший техника, шунингдек, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, препаратлар, мебел, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва бошқа саноат маҳсулотлари етказиб бериш таклиф этилган.

Қирғизистон томони, ўз навбатида, Ўзбекистонга етказиб берилаётган товарлар турини қайта кўриб чиқиши таъкидланган.

Қисқа темир йўл барпо этиш масаласи кўриб чиқилди

Минтақада самарали транспорт йўлларини ривожлантириш иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик йўналиши ҳисобланади.

Масалан, Марказий Осиёни Қирғизистон ҳудуди орқали Хитой билан боғлайдиган қисқа темир йўл нафақат мамлакатлар, балки бутун минтақанинг транзит салоҳиятини сезиларли равишда ошириш имконини беради.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мутахассислари Қирғизистон ҳудудида бундай йўналишни лойиҳалаштириш ва қуришда иштирок этишига тайёр эканини таъкидлаган.

Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев музокаралар давомида эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очишига ишонч билдирдилар.

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистон Республикасига амалий ташрифи давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0