ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Кубада кўчаларга Кастро номини бериш ва Фиделга ҳайкал ўрнатиш таъқиқланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Қабул қилинган ҳужжат муқаддимасида таъкидланганидек, қонун Фидел Кастро иродасига мос келади.
Ҳужжатга кўра, Куба инқилоби етакчиси номидан "ташкилотлар, майдонлар, кўчалар ва бошқа жамоат жойларини номлашда фойдаланиш таъқиқланади". Қонунда шунингдек, ҳар қандай унвон ва мукофотларга Кастро номини берниш ҳам ман қилинган.
"Фидел кастро сиймосидан монументлар, бюстлар, ҳайкаллар ва бошқа хотира объектларини қад рослашда ҳамда тижорат мақсадларида фойдаланиш таъқиқланади" дея қўшимча қилинган қонунда.
Шу билан бир вақтда, қабул қилинган қонунчилик лойиҳаси Команданте сиймосидан адабий асарларда фойдаланишни чекламайди.
Нашр хабарига кўра, Фидел Кастро номи фақатгина унинг меросини ўрганиш билан шуғулланиш мақсадида яратиладиган бирон бир ташкилотга берилиши мумкин, холос.