Команданте шундай деган: Фидел Кастронинг энг ёрқин иборалари

© Sputnik / Владимир Родионов / Медиабанкка ўтишФидел Кастро
Фидел Кастро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куба инқилобининг тарихий етакчиси, XX асрнинг энг ёрқин сиёсатчиларидан бири - Фидел Кастро бугун 90 ёшни қаршилади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Куба республикаси бугун инқилоб етакчиси Фидел Кастронинг 90 ёшга тўлганини кенг нишонламоқда, деб хабар қилади РИА Новости.

Барак Обама ва Рауль Кастро - Sputnik Ўзбекистон
Рауль Кастро Барак Обаманинг "акалик" қилишига йўл қўймади
Бу машҳур серсоқол шахс давлат ишларидан четлашиб, бошқарувни кенжа укаси Раулга топширганига ҳам бир неча йил бўлди. Фидел шахсига қандай муносабат билдирилишидан қатъий назар, у жаҳон тарихининг ажралмас қисми бўлиб қолади.

Жаноб Президент, менга 10$ юборинг!

Куба инқилоби тарихий етакчисининг тўлиқ исми — Фидел Алехандро Кастро Рус. Фидел 14 ёшлигида Америка президенти Франклин Делано Рузвельтга мактуб ёзган. У хатда Оқ уй раҳбарини иккинчи бор президент бўлиб сайлангани билан табриклаб, Рузвельтдан унга 10 долларлик банкнота юборишни илтимос қилган.

"Мен ҳеч қачон 10 долларни кўрмаганман, аммо шундай пулга эга бўлишни жуда ҳам хоҳлайман", — деб ёзган йигитча. АҚШ маъмурияти Фиделга жавоб мактубини йўллагани ҳақида маълумот бор, аммо хат ичида 10 доллар бўлганми-йўқми, бизга номаълум.

Серсоқол

Фидел Кастронинг ташқи кўринишидаги энг характерли хусусияти — албатта, соқол. Шу боис кубалик инқилобчиларни "барбудос", яъни серсоқоллар, дея аташган. Кастро инқилоб тўлиқ ғалаба қозонсагина соқолини олишга сўз берган. "Агар бир кун соқолингизни олмасангиз, 15 дақиқа тежаган бўласиз, бир йилда шу тариқа 10 кунни тежаш мумкин. Сиз бу вақтни иш, мутолаа, спорт, умуман истаган нарсангизга сарфлашингиз мумкин. Бундан ташқари, писка, совун ва иссиқ сув ҳам тежалади!", — деган бу борада Кастронинг ўзи.

© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Медиабанкка ўтишНикита Хрушчёв ва Фидел Кастро Мавзолей минбарида
Никита Хрушчёв ва Фидел Кастро Мавзолей минбарида - Sputnik Ўзбекистон
Никита Хрушчёв ва Фидел Кастро Мавзолей минбарида

 

Дарвоқе, Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) ходимлари Кастрони таллий тузлари ёрдамида соқолидан маҳрум қилишни режалаштирганлар.

Суиқасдлар

Фидел Кастрога қарши жуда кўп маротаба суиқасд уюштирилган. Баъзи маълумотларга кўра, уларнинг сони 600дан зиёд бўлган. Ёвуз ниятлилар Озодлик ороли етакчисини заҳарланган тамаки маҳсулотлари, бейсбол коптоги ичига яширинган бомбалар, ручка-шприц ва ҳоказолар ёрдамида йўқ қилишга уринганлар.

Мен кетяпман

2006 йил июл ойи охирида Фидел Кастро соғлиғи туфайли ўзининг энг асосий позициялардаги мажбуриятларини укаси Раул Кастрога топширган. 2008 йилнинг 24 февралида давлат бошқарувидаги барча ваколатлардан воз кечган, 2011 йилнинг 24 февралида эса ҳукмрон партия раҳбарлиги лавозимидан кетган.

АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Кастро Обама билан Гуантанамонинг Кубага қайтарилиши ҳақида гаплашди
"Ҳаракат ва тўлиқ фидокорликни талаб этадиган масъулиятни ўз зиммамга оладиган бўлсам, виждонимга хиёнат қилган бўламан — сабаби, айни вақтда жисмоний сабабларга кўра, иккисидан ҳам маҳрум бўлганман, — Кастро ўзининг кетиш ҳақидаги қарорини шу тарзда тушунтирган эди. — Мен бу гапларни ортиқча тангликсиз айтяпман… Сизлар билан видолашганим йўқ. Мен энди мафкуравий аскар сифатида курашмоқчиман. "Ўртоқ Фиделнинг мулоҳазалари"ни ёзишда давом этаман. Бу таяниш мумкин бўлган яна бир қурол бўлади. Менинг овозим албатта, эшитилади"…

© Sputnik / Василий Малышев / Медиабанкка ўтишФидел Кастро 1963 йилда Собиқ Иттифоққа ташрифи давомида Ўзбекистонни ҳам зиёрат қилган
Фидел Кастро 1963 йилда Собиқ Иттифоққа ташрифи давомида Ўзбекистонни ҳам зиёрат қилган - Sputnik Ўзбекистон
Фидел Кастро 1963 йилда Собиқ Иттифоққа ташрифи давомида Ўзбекистонни ҳам зиёрат қилган

Қуйида Фидел Кастро томонидан айтилган энг ёрқин ибораларни келтириб ўтамиз.

Ўзи ҳақида

"Менга ҳукм ўқинг! Бунинг аҳамияти йўқ! Тарих мени оқлайди!"

"Агар суиқасдлардан сўнг омон қолиш қобилияти олимпия ўйинларидан ўрин олганида, мен бу борада олтин медални қўлга киритган бўлар эдим".

Кураш ҳақида

"Ватан сизга ғурур билан боқсин! Шонли ўлимдан қўрқманг. Ватан учун жон таслим қилмоқ — яшаш демакдир!

"Ғалаба — бу қатъият!"

"Бошқалар учун кураша олмаган шахс, ҳеч қачон ўзи учун кураша олмайди".

Ҳозирги замон ҳақида

"Дунё ҳозир бошқача бир даврга кирди, ва ундан қандай чиқиб олишини кузатмоқ керак".

© Sputnik / Владимир Родионов / Медиабанкка ўтишКуба Коммунистик партияси биринчи Бош котиби, Куба Республикаси Давлат йиғини раиси ва вазирлар маҳкамаси раиси Фидел Кастро Рус
Куба Коммунистик партияси биринчи Бош котиби, Куба Республикаси Давлат йиғини раиси ва вазирлар маҳкамаси раиси Фидел Кастро Рус - Sputnik Ўзбекистон
Куба Коммунистик партияси биринчи Бош котиби, Куба Республикаси Давлат йиғини раиси ва вазирлар маҳкамаси раиси Фидел Кастро Рус
Янгиликлар лентаси
0