Кастро Обама билан Гуантанамонинг Кубага қайтарилиши ҳақида гаплашди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишАҚШ президенти Барак Обама
АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вашингтон стратегик томондан ўта муҳим ҳарбий база жойлашган ҳудудни Куба ҳукуматига қайтаришдан бош тортмоқда. Шу билан бирга, Барак Обаманинг ёрдамчиси сўзларига қараганда, АҚШ ўз олдига Гуантанамони ёпишни мақсад қилиб қўйган.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik, Григорий Дубовицкий. Куба раҳбари Рауль Кастро АҚШ президенти Барак Обама билан учрашув чоғида Гуантанамо базасининг қайтарилиши ҳақида масалани кўтарди. Аммо АҚШ бу ҳақда муҳокама қилишни истамаслигини айтди, деб таъкидлади Америка президенти ёрдамчиси Бен Родс.

АҚШ президенти Барак Обама Гавана аэропортида - Sputnik Ўзбекистон
Обама: тез орада АҚШ сайёҳлари учун Кубага йўл очилади

"Улар (Куба ҳукумати – таҳр.) ҳар доим бу масалани кўтарадилар. Шу боис, уларга масала кун тартибига киритилмагани ҳақида шаъма қилдик…
Куба раҳбариятига барча ҳатти-ҳаракатимиз Гуантанамодаги қамоқхона ёпилишига қаратилганини айтдик", — деди журналистларга Родс.

Куба ҳукумати анча йиллардан буён Гуантанамо қўлтиғида жойлашган ҳудудни ўз тасарруфига қайтаришга уриниб келмоқда. АҚШ ҳатти-ҳаракати улар томонидан оккупацияга тенглаштирилган. АҚШ эса стратегик жиҳатдан ўта муҳим ҳарбий база жойлашган ҳудудни Кубага беришдан бош тортиб келмоқда.
АҚШ Гуантанамодаги базани 1903-йилдан буён ижара қилиб келади. Муддатсиз шартнома фақат икки томон розилиги билангина бекор қилиниши мумкин.

АҚШ база ижараси учун Кубага ҳар йили 3,4 минг долларлик чек юборади, аммо Куба ҳукумати, америкалик ҳарбийлар оролни тарк этишлари керак деб ҳисоблагани учун, бу пулларни олишдан ҳар сафар бош тортиб келади.

“11 сентябр воқеалари” ва Афғонистонда “Ал-Қоида” террорчилик уюшмаси ҳамда  толибларга қарши операция бошланганидан сўнг, АҚШ Гуантанамода қамоқхона ташкил қилган эди. Ўтган йиллар давомида бу ерда Америка махсус хизмати ходимлари томонидан террорчиликка алоқаси борликда гумон қилинган юзлаб чет элликлар сақланиб келинди. Айни вақтда Гуантанамода  100га яқин киши сақланмоқда.
Обама қамоқхонани ёпишга уринмоқда, АҚШ конгресси эса бундай бўлишига йўл қўймаяпти.

Янгиликлар лентаси
0