ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Америкалик сайёҳлар “тез орада” Кубага айлангани келишлари мумкин бўлади, деб таъкидлади АҚШ президенти Барак Обама АВС телеканалига берган интервьюсида, РИА Новости хабарига кўра.
Обама 20 март куни Озодлик оролига икки кунлик ташриф уюштирди. Ташриф давомида у Куба етакчиси Рауль Кастро ва маҳаллий диссидентлар билан учрашув ўтказди ҳамда Озодлик ороли аҳлига нутқ билан мурожаат қилди.
Обама учрашув давомида Куба оролига тез орада тўғридан-тўғри рейслар қўйилиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
"Бу, албатта, рўй беради", — деди у.
Обама 2014 йилнинг охирида Гавана билан алоқалар яхшилангани ҳақида эълон қилган эди.
Обама: тез орада АҚШ сайёҳлари учун Кубага йўл очилади
Oбуна бўлиш
Барак Обама, 1960-йилларда икки мамлакат ўртасида муносабатлар дарз кетганидан буён, яъни сўнгги 88 йил ичида Кубага ташриф буюрган биринчи АҚШ президенти бўлди.