ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон орасида маҳсулот алмашиш 2016 йилнинг 10 ойида 429 млн долларни ташкил қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Бу ҳақида бугун Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Афғонистон Савдо, транспорт ва энергетика масалалари бўйича бирлашган комиссиясида хабар қилинди.
Бўлиб ўтган учрашув давомида икки мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, ўзаро савдо ҳажмини ошириш имкониятлари ҳамда ҳудудий транспорт ва транзит коммуникацияларни ривожлантириш масалалари келишиб олинди.
Хумоюн Қаюми ўз нутқида икки мамлакат орасида иқтисоднинг турли соҳаларида мавжуд бўлган улкан имкониятлар ҳақида сўзлади ҳамда Ўзбекистонда ўтказилаётган иқтисодий диверсификация қилишга ва саноат замонавийлаштиришга қаратилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.
Президент маслаҳатчиси ўзаро ишонч ва қизиқишга қаратилган ҳамкорлик савдо-иқтисодий соҳада босқичма-босқич ривожланиб бораётганини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, комиссиянинг биринчи кенгаши Тошкентда 2015 йилнинг 20 апрелида бўлиб ўтган эди. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон иштирокида 70 корхона ишламоқда, улардан 20таси – 100% афғон капитали иштирокида ташкил қилинган.Ушбу корхоналар фаолиятининг асосий йўналиши – хизматлар соҳаси, савдо операциялари ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришдир.
2015 йил якунларига кўра, икки мамалкат орасидиаги савдо ҳажми 444,5 млн долларни ташкил қилди. Ўзбекистон ва Афғонистон орасидаги иқтисодий ҳамкорлик “Савдо-иқтисодий муносабатлар тўғрисида”, “Темирйўл транспорти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида”, “Халқаро транспорт йўналишлари ҳақида” ва “Транзит ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрирсида” каби шартномалар асосида ташкил қилинган.