ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича янги шартномаларни имзолашни режалаштирмоқда, деб таъкидлади сешанба куни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга уюштирган ташрифи давомида.
"Ўзбекистон ташқи ишлар маҳкамаси вакиллари тез орада Афғонистонга сафар уюштиради, деган умиддамиз. Бу сафар давомида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган йирик битимлар имзоланиши кутилмоқда. Биз меҳнаткаш Афғонистон халқи билан муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашимиз, тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилмоғимиз лозим", — дея таъкидлаган Мирзиёев ўз чиқишида. Мирзиёевнинг чиқиши "Ўзбекистон" телеканали орқали трансляция қилинган.
Шундан сўнг, илгари хабар қилинганидек, Президент вазифасини бажарувчи "Термиз карго центр" божхона терминалида бўлди ҳамда ушбу логистик марказ Афғонистон билан савдо алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдирди.
Сафар давомида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида жойлашган чегара постларидан бирини ҳам кўздан кечирди ва бу ташриф давомида чегарани мустаҳкамлаш чоралари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.