ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича Афғонистон президентининг махсус вакили Шакир Каргар хабар беришига кўра, Ўзбекистон Афғонистон инфрақурилма тизимига сармоя киритишга тайёр, Podrobno.uz хабарига асосан.
Хусусан, Афғонистоннинг энергетика, қишлоқ хўжалиги, нефт, газ ва бошқа фойдали қазилмалар соҳаларига сармоялар киритиш мўлжалланган. Шунингдек, Ўзбекистон Саланг довонидаги тунел таъмирлашида ҳам иштирок этишга тайёр. Каргар айтишига қраганда, ушбу лойиҳалар Афғонистонда минглаб иш ўринлари яратиши мумкин экан.
"Икки мамлакат орасида бундай ҳамкорлик тажрибаси катта бўлмасада, биз ушбу соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр. Умид қиламизки лойиҳалар сифат стандартларига мос равишда белгиланган муддатда амалга оширилади", — деди Афғонистон Савдо-саноат палатаси спикери.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ҳукумати мамлакат иқтисодиётига сармоядорларни фаол равишда қидираётган бўлсада, мамлакатдаги нотинчлик муносабати билан, сармоя киритишни хохловчилар сони жуда кам.