Шавкат Мирзиёев: дам олиш кунлари Chevrolet Malibuда юраман

Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Chevrolet Malibu жуда қулай автомобил эканлигини айтди

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари JV MAN Auto — Uzbekistan ўзбек-герман қўшма корхонасига ташриф буюрдилар. Шавкат Мирзиёев қайси ўзбек автомобилини афзал кўришини айтди ва Алмазбек Атамбаевга ўзбек автомобилларига ўтириб кўришни таклиф этди, деб хабар бермоқда "Новости Узбекистана" портали.

Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев ва Мирзиёев хавфсизлик, савдо ҳамда ўзаро дўстлик ҳақида келишди

"Машиналар арзон ва яхши", — деди президент Шавкат Мирзиёев автомобилларни қирғиз ҳамкасбига намойиш этар экан.

"Сўнгги тўрт йилда Бишкекдаги машиналар сони 4 марта ошди. Қаерлардан олиб келишмайди дейсиз! Ҳаттоки радиоактивлари ҳам бор", — деди Атамбоев бунга жавобан.

"Мана бу сўнгги авлод Nexia, мутлақ янги», — дея қайд этди Шавкат Мирзиёев.

"Чиройли машина», — деб айтди Атамбоев.

"Бу эса Chevrolet Malibu. Шанба-якшанба кунлари ўзим шунда юраман. Жуда қулай», — деди Шавкат Мирзиёев ҳамда қирғизистонлик ҳамкасбини бошқа бир автомобил — Chevrolet Captivaга ўтириб кўришни таклиф қилди.

Қирғизистондаги нурланган Япония автомобиллари - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда япония автомобиллари радиациядан тозаланади

Сўнгра давлат раҳбарлари иккинчи павильонга ўтишди. Бу ерда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган пластик ромлар, маиший техника, текстил, гиламлар, дори-дармонлар ва бошқа кўплаб маҳсулотлар кўргазмага қўйилган эди.

Атамбаев билан кенгайтирилган таркибдаги музокараларда Мирзиёев заводда кўп нарса кўрсатилмаганини билдирди.

"Кўп нарсани сизнинг Тошкентга расмий ташриф билан келишингизга олиб қўйдик", — деди Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0