ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, яна раҳбарларнинг фаолиятига тўхталди, деб хабар қилган Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот-хизмати.
Пойтахт вилояти ерининг унумдорлиги, ҳосилдорлиги билан республикамизнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради. Бу имкониятдан самарали фойдаланиш учун ерни ҳақиқий деҳқонга, фермер бўламан, деб кўзи ёниб турган миришкорларга бериш керак. Деҳқон бой бўлса, давлат бой бўлади", деб таъкидлаган Мирзиёев.
Танқид ва таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Президентимиз Тошкент вилояти ёшларини иш билан таъминлаш борасида сусткашликка йўл қўйилаётгани, коллеж ўқувчиларининг давомати назоратсиз қолаётганини қайд этар экан, мутасаддилар бу масалага алоҳида эътибор қаратиши зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, вилоят ҳудудида фойдаланилмай турган бино ва иншоотларни инвестиция киритиш шарти билан "нол" қийматда сотиш бўйича берилган топшириқларни ўз вақтида бажармагани учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д.Ҳидоятовга ҳайфсан берилган.
Тошкент вилояти ҳудудида фойдаланилмай турган бино ва иншоотларни инвестиция киритиш шарти билан “ноль” қийматда сотиш бўйича берилган топшириқларни ўз вақтида бажармагани учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятовга ҳайфсан берилди.
"Тошкент вилояти – катта иқтисодий салоҳиятга, улкан имкониятларга эга ҳудуд. Замонавий саноат тармоқларини ривожлантириш, халқаро бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар барпо этиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига жалб этишни муттасил ошириб бориш зарур", деб таъкидлаган Мирзиёев.