Шавкат Мирзиёев Қуръон ва Конституцияга қўлини қўйган ҳолда қасамёд қилди

Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссияси раиси Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан самимий табриклаб, унга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси очилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Президенти ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев 5 йил муддатга Президент этиб сайланди
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти, мамлакатимиздаги хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан самимий табриклаб, унга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ Президент Шавкат Мирзиёев қасамёд қилди: “Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”.

Айни пайтда тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Янгиликлар лентаси
0