ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Тошкентда дунёдаги энг машҳур “Диснейленд”дан қолишмайдиган Марказий Осиёдаги энг катта боғ қурилади, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.
"Бу борадаги ишларни яхшилаш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2017 йилда Тошкент шаҳрида 8 та янги маданият ва истироҳат боғи барпо этилади. Уларни жойлаштириш учун Мирзо Улуғбек, Миробод, Учтепа, Сирғали, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида тегишли ер майдонлари ажратиб қўйилди", — деб ёзади нашр.
Бундан ташқари, нашрга кўра, Бектемир туманида, Чирчиқ дарёси қирғоғида 70 гектар майдонда умумий қиймати 80 миллион $ бўлган, дунёдаги энг машҳур "Диснейленд" паркларидан қолишмайдиган Марказий Осиёдаги энг катта замонавий аттракционлар боғи қурилади. Ҳозирги пайтда мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан Европанинг етакчи парк операторлари билан музокаралар олиб борилмоқда.