ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама пайшанба куни Сурияда террорчиликка қарши курашаётган АҚШ иттифоқчиларига қурол-яроғлар ва ҳарбий техника етказиб беришга бўйича таъқиқни бекор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Нашр хабарига кўра, Обаманинг АҚШ Давлат котиби ва АҚШ Мудофаа вазири номига йўлланган ушбу ҳақдаги меморандуми Оқ уй матбуот-хизмати томонидан оммага эълон қилинган.
"Чет эллик ҳарбийларга, вақтинча хизматда бўлган ҳарбийларга, Суриядаги террорчиликка қарши курашга жалб қилинган гуруҳлар ва алоҳида шахсларга қурол-яроғ етказиб бериш ва шунга алоқадор хизматларни амалга ошириш — АҚШ миллий хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди", — дейилган ҳужжат матнида.
Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Обаманинг ушбу қарорини кескин қоралади. Россия томон АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Сурия муҳолифат кучларига сифатли ва янги қурол-аслаҳалар, шу жумладан, зенит воситалари етказиб берилиши — самарасиз ҳаракат эканлигини ҳамда бу қуролаллар Қўшма Штатларнинг ўзларига қарши ишлатилиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Сурияни террорчиларга шерик бўлган давлатлар рўйхатига киритган, шу боис, у ерга қурол-аслаҳа етказиб бериш учун Оқ уй раҳбари ҳар сафар махсус қарор чиқариши лозим. Обаманинг ушбу қарори АҚШ Мудофаа вазири бу ҳақда Конгрессни расман огоҳлантиргандан сўнг 15 кун ўтиб кучга киради.