Ўзбекистон ўз ошини ўзи пиширади

© Sputnik / Алексей ТихомировИгорь Николайчук
Игорь Николайчук - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

Игорь Николайчук, Россия стратегик тадқиқотлар институти эксперти —Sputnik учун

Декабр бошида ўзбеклар миллий таоми бўлган ош-палов ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Журналистлар бундай хабарларни "тасмача" деб аташади — яхши, қизиқ, сиёсий тусга эга эмас. Лекин гап шундаки, ЮНЕСКО халқаро ташкилот сифатида турли маданий жараёнларни жаҳон маконида расман ўрин беришда ижтимоий нуқтаи назардан ёндашади.

Ўзбек палови ҳам бу борада муҳим ўрин тутади. Экспертларнинг айтишларича, палов анъанаси оилаларда сақланиб келади, устоздан шогирдга ўтади, тенгдошларнинг ўзаро муносабатлари ва бошқаларда акс этади. Шу тарзда ош ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлайди ва ўзбек маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Нима учун бугун сиёсатшунослар ва амалиётчи-сиёсатчилар паловга қандайдир рамз сифатида мурожаат қилишлари лозим? Бунга иккита сабаб мавжуд деб биламан.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзгаришлар остонасидаги Ўзбекистон

Биринчидан, палов фақатгина Ўрта Осиёда тарқалганми? Мана, СССР тарқалганига 25 йил бўлди, лекин гуруч, сабзавотлар ва гўштдан тайёрланадиган бу таом бутун собиқ совет маконини бирлаштиришда давом этаётгандек туюлади. Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам бир фактдан кўз юмолмайман, бизнинг оиламиз айнан ижтимоий алоқаларни мустаҳкамловчи ва (ўзлари англамаган ҳолда) айнан ўзбек маданиятини умумий мерос ҳамда цивилизацион ютуқ сифатида қабул қилиб уч авлоддан буён энг асосий байрамларга палов тайёрлайди.

Иккинчидан, палов бу палов, лекин замонавий Ўзбекистонда миллат етакчилари алмашганида ҳокимиятнинг оғриқсиз, хотиржам алмашинуви анъанаси йўқ. Мана шу ерда кўпчиликда (яхши ниятлиларда ҳам, ёмон ниятлиларда ҳам) Ўзбекистон ҳукумати раҳбарларига бу таомни қандай тайёрлаш, унга нималар қўшиш, энг асосийси, "керакли таъм" беришни "ўргатиш" хоҳиши пайдо бўлди.

Игорь Николайчук - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон стратегик тарғибот зарбаси остида

Ўзбекистон ўзига хос мамлакат. Агарда вазиятнинг нозиклиги ҳисобга олинмаганида қатор сабабларга кўра ҳозирги "ўтиш даври" олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Воқеалар ривожини хавотир билан кузатишга тўғри келди. Хавотиримиз ички сиёсатнинг издан чиқиши мумкинлигидан эмас (бу ерда нохушликлар кутилмаётганди), балки ташқаридан бўладиган юзсизларча тарғибот, аҳмоқона ғоялар ва буйруқлардан эди. Энг асосий таҳдид мана шулар эди.

Қониқиш билан таъкидлаймизки, бундай нарса содир бўлмади. Ўйиннинг барча нозик қоидаларига амал қилинди. Мен сайловолди кампанияси қизғин паллага кирганида ва бевосита Президент сайлови давомида жаҳон оммавий ахборот воситаларининг Ўзбекистон ҳақидаги мақолаларини атайин кузатиб бордим.
Эслатиб ўтамиз, бу даврда жаҳонда бирин-кетин президентлар сайланаётган, улар ҳақида асосан "путинпараст", "россияпараст"ми-йўқми деган фикрлар янграётганди. Бу мавзуда километрлаб маърузалар тайёрланди ва соатлаб шарҳланди. Журналистларнинг Ўзбекистон Президентлигига номзодлар ҳақида "Россияни танлайдими ё мустақилликними", "Кремлни улар қониқтирадими ё йўқми" деган нуқтаи назардан муҳокама қилиш истаклари қандай эди.

Лекин Ўзбекистон борасида бу "бозор" кескин жиловланди. Ахборот оқимида "Мирзиёев Кремлнинг иттифоқчиси" ёки аксинча, душмани деган мулоҳаза юритилган бирор мақолани топиш амримаҳол бўлди. Кремл Ўзбекистоннинг янги раҳбарлари мамлакатнинг ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларини халқ манфаатларидан келиб чиққан ҳолда шахсан ўзлари танлашларини аниқ тушунтириб қўйди. Ғарб матбуоти ҳам инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги борасида "ўз сувараклари" билан Тошкентга юриш қилмади.

Танк Т-64БВ. - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномаси имзолашди

Бу ҳукумат алмашинуви бўлаётган масъулиятли даврда Россия икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан юз ўгирди деганими? Албатта йўқ! Бу масъулиятсизлик бўлган бўларди. Ўзбекистон бизга бегона эмас, геосиёсий нуқтаи назардан ўта муҳим. Кейинги пайтда икки томонлама муносабатларимизда рўй бераётган икки сезиларли воқеани олайлик.

Шахсан мен биринчи навбатда қуйидагини кўрсатган бўлардим. 2016 йилнинг 29 ноябр куни Москвада ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартнома ва Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари ўртасида 2017 йил учун мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси имзоланди. Ҳужжатларни Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу имзоладилар. Музокаралар давомида Шойгу икки давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтириш учун истиқбол ва имкониятлар мавжуд эканлигига ишонч билдирди. У шунингдек, Ўзбекистон қуролли кучларини 2020 йилга қадар қайта жиҳозлаш ва замонавий қурол-аслаҳа ва техника билан таъминлаш дастури ҳам амалга оширилишини билдирди.

Кенг ўқувчилар оммаси бу расмий хабарни Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг Москванинг геостратегик манфаатларига "итоаткорона бўйсуниши"нинг исботи деб ўйлашлари мумкин. Асло ундай эмас. Ишончим комил, Россия мудофаа вазирлиги Ўзбекистон қуролли кучларига ҳеч қандай ғайри назар билан қарамайди. Стратегик ва оператив режалаштириш билан шуғулланувчи мутахассисларимиз Ўзбекистон Республикаси армиясига ҳудуддаги энг кучли, барқарор ва яхши тайёрланган армия сифатида қарайдилар. Уни мана шу ҳолатда сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлаш Россия учун жуда муҳим. Чунки у Марказий Осиё ҳудудидаги барқарорликнинг аниқ кафолати ҳисобланади.

Абдулазиз Камилов Гамбургдаги учрашувда - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Ўзбекистон ҳеч қандай блок ва алянсларга қўшилмаслигини айтди

Дарвоқе, Марказий Осиёга советлардан қолиб кетган аллақандай муаммоли Ўрта Осиё сифатида қарамаслик керак. Америкалик геосиёсатчиларнинг нуқтаи назарларига кўра, бешта собиқ иттифоқдош республика (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) билан бирга Афғонистон, Озарбайжон, Хитойдаги Шинжон-Уйғур мухтор округи, Монголия, Кашмир, Покистондаги Белужистон ва ҳатто Россиядаги Волгабўйи ва Урални ўз ичига олган "кенгайган Марказий Осиё ҳудуди" мавжуд.

Юқорида айтганларимиздан битта нарса келиб чиқади: Россия билан яқинлашиш йўналиши ва суръатини Ўзбекистон Республикасининг янги раҳбарияти белгилайди. Бу унинг суверен ҳуқуқи.

Лекин бугунги кунда янги ҳукумат ҳамкорликни кенгайтириш борасида қадам ташлаётгани аломатлари кўринмоқда. Ҳарқалай, Ўзбекистон матбуотини кузатишимиз учун "янги рукн" очилди: "Россия ва Ўзбекистоннинг сиёсий яқинлашуви". Бу рукн ҳамиша аъло ва аҳамиятли мақолалар билан тўлдирилиб борилишини тилаймиз.

Янгиликлар лентаси
0