ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Бугун Россия ва Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлик шартнома ва 2017 йил давомида мамалкатлар Мудофаа вазирликлари орасида ҳамкорлик шартномаси имзолашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Ушбу шартномани имзолаш сизнинг мамлакатингиз қуролли кучларини жиҳозлаш ва уларнинг жанговар қобилиятини ошириш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш имконини беради. Ундан икки мамлакат Мудофаа вазирликлари орасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва уни амалий даражага кўтаришга ёрдам беради”, — деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзининг ўзбекистонлик ҳамкори Қобул Бердиевга.
Шойгунинг сўзларига қараганда, шартнома биринчи навбатда Россия ва Ўзбекистон хавфсизлигинини таъминловчи тадбирларга, қуролли кучлар жанговар қобилиятини оширишга, ҳарбий мутахассислар тайёрлашга ва ҳарбий-техник ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.
“Бугунги кунда Ўрта Осиё ҳудудидаги талаб ва чақириқлар уларни бартараф этиш учун мамлакатлар саъй-ҳаракатини жамлашни талаб қилади. “Ислом давлати” ва бошқа террорчи ташкилотлар жангариларини бизнинг мамлакатларга кириб келишига йўл қўймаслик керак”, — деди Сергей Шойгу.
Ундан ташқари, вазирниг сўзларига қараганда Ўзбекистон қуролли кучларини 2020 йилга қадар қайта жиҳозлаш ва замонавий қурол-аслаҳа ва техника билан таъминлаш дастури ҳам амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Россия президенти Владимир Путин Федерация Кенгаши томонидан таклиф қилинган, Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳақидаги шартномани тасдиқлаган эди.