Камилов Ўзбекистон ҳеч қандай блок ва алянсларга қўшилмаслигини айтди

© AFP / YASSER AL-ZAYYATАбдулазиз Камилов Гамбургдаги учрашувда
Абдулазиз Камилов Гамбургдаги учрашувда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гамбургда бўлиб ўтган Ўрта Осиё мамалкатлари ва АҚШ Ташқи ишлар вазирлариу чрашувида, Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блоклар ёки алльянсларги қўшилмаслигини билдирди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ҳукумат бошига янги президент келса ҳам Ўзбекистон ўзининг бетарафлик сиёсатини давом эттиради, деди Ташқи Ишлар вазири Абудлазиз Камилов, ЕХҲТ малакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгашида.

“Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий сиёсий блокларга ва альянсларга қўшилмаслик, ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базаларини жойлаштирмаслик, ўз ҳарбийларини чент мамлакатларга жўнатмаслик ҳақида қатъий қарор қабул қилган”, — деди Камилов Гамбургда бўлиб ўтган учрашувда.

Камилов айтишига қараганда, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналиши, бу  - Афғонистонда мавжуд бўлган можаролар шароитида, Ўрта Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш ва бу ерни мунтазам ривожланаётган ҳудудга айлантиришдир.

Гамбургдаги учрашувда шунингдек Қозоғистон, Тожикистон ТИВлари раҳбарлари ҳамда АҚШда Жон Керри ва ЕХҲТ вакиллари иштирок этишди. Қирғизистон вазири бу сафар иштирок этмади.

 

 

Янгиликлар лентаси
0