Ўзбекистонликлар чиқиш визасини бекор қилишга доир петицияни имзолашмоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари ташаббус гуруҳи номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатларини вақтинчалик бажарувчи, Бош вазир Ш.М.Мирзиёев номига мурожаат хати (петиция) битилди

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг бир гуруҳ фуқаролари хорижга чиқишда талаб қилинадиган, икки йил муддатга берилувчи чиқиш визасини бекор қилишни сўраб Шавкат Мирзиёев номига петиция имзолашни бошлашган. Мурожаат хати Сhange.org сайтида эълон қилинган.

"Биз, қуйида имзо қўйган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари, Сизга ташаббус тариқасида республикамиз меъёрий қоидалари қаторида сақланиб келаётган  фуқароларнинг ҳорижга сафар қилиши учун талаб қилинадиган икки йилга бериладиган чиқиш визаси тўғрисида мурожаат қилмоқчимиз.

Туркия МИД раҳбари Мевлют Чавушоглу - Sputnik Ўзбекистон
Туркия Ўзбекистон билан визасиз борди-келди ўрнатиш тарафдори
Маълумки, мазкур виза фуқароларнинг ҳорижга чиқишини тартибга солиш мақсадида амалга киритилган эди. Маълум давргача, яъни мустақилликнинг дастлабки йилларида, бундай амалиёт ўзини оқлаган бўлиши мумкин. Бироқ, замон – 21-аср – янги талабларни олдимизга қўймоқда. Чиқиш визаси халқаро меъёрларга жавоб бермаслигига эътиборингизни қаратмоқчимиз. У сафар қилиш, саёҳатга бориш, юриш ва кўчиш эркинлиги тамойилига ҳам зид деб ўйлаймиз. Қолаверса, чиқиш визаси пораҳўрликнинг кенгайишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Дарҳақиқат, чиқиш визасини олиш учун талаб қилинадиган хужжатларда фуқаро бир қатор саволларга жавоб берган ҳолда муайян анкетани тўлдиради. Унда аслида иккита асосий савол мавжуд: бу фуқаро аввал судланганми ва у давлат сирларига эгами. Таъкидлаш керакки, иккала савол бўйича тегишли давлат идораларида тўла маълумот мавжуд бўлади ва мазкур тоифага кирувчи шахслар ҳорижга чиқувчи оддий фуқаролар орасида деярли учрамайди. Қолаверса, ҳорижга чиқиши таъқиқланган ёки чекланганлар тоифасига киритилган фуқаролар тўғрисидаги маълумот чегара идораларига олдиндан берилган бўлиб, бу маълумотни доим фуқаро чегарани кесиб ўтиш вақтида компьютер орқали автоматик тарзда текшириш осон.

Тожикистонга кириш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон виза масаласини муҳокама қилади
Бир нечта бундай фуқароларни деб минглаб оддий фуқароларга чиқиш визасини олиш билан боғлиқ турли муаммоларни ва қийинчиликларни, ортиқча оворагарчиликларни яратиш нотўғри деб ўйлаймиз. Боз устига, ҳорижда бўлган фуқароларимиз мазкур визанинг муддати ўтса уни янгилаш учун сафарини узиб, ватанига қайтиб келиши лозимлигини ҳам эслатиш керак, бу эса муаммоларнинг кўпайишига олиб келади.

Шуни ҳам эслатишимиз зарурки, БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 13.1 бандида инсоннинг бутун дунё бўйича эркин юриши, ўз мамлакатидан эркин чиқиш ва кириш ҳуқуқига эга деб таъкидланган. Дунёнинг деярли бошқа ҳеч бир давлатида бундай виза мавжуд эмас. Бизга қўшни бўлган давлатларда ҳам йўқ. Аслида бундай амалиёт фақат Ўзбекистонда ва Шимолий Кореяда қолган. Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторига киришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган экан ва шу йўлда бугунга келиб анча ислоҳотларни амалга оширганлигини инобатга олган ҳолда, биз ўзбекистонликларга чиқиш визасини бекор қилиш учун тегишли қарор қабул қилишингизни таклиф этамиз", — дейилган петиция хатида.

Янгиликлар лентаси
0