ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон икки давлат ўртасидаги виза тартибини юмшатиш масалаларини муҳокама қилади, деб хабар беради Sputnik Тожикистон Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шоқосим Шоисломовга асосланиб.
"Аввало бу чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг ўтишларини енгиллаштиришга тааллуқли. У шунингдек чегаролди туманларидаги аҳолининг чегарадан ўтиши, виза олиш жараёнини соддалаштириш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади", — деди у.
Аммо Шоисломов виза тўлалигича бекор қилиниши ҳақида гапиришга эрта эканлигини қайд этди.
"Эҳтимол, бу масала бўйича якуний қарор Афғонистондаги радикал гуруҳларнинг кириб келиш хавфи бутунлай бартараф бўлганидан кейин қабул қилиниши мумкин", — таъкидлади дипломат.
Шунингдек, ўзбек дипломати бундан 14 йил илгари виза тартиби тожик халқига қарши эмас, Тожикистон билан 1,4 минг километр узунликдаги чегарага эга Афғонистондан радикал гуруҳларнинг кириб келишининг олдини олиш учун жорий этилганлигини билдирди.