Сиёсатшунос: ўзбек-тожик муаммоси камида 10 йилда ҳал бўлади

© Институт стран СНГ. Андрей Грозин
Андрей Грозин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатшунос Андрей Грозин Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши икки давлат ўртасидаги узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган муаммолар ечимини тезлаштирмайди, деб ҳисоблайди.

 

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik, Мария Шелудякова. Россиялик сиёсатшунос, Марказий Осиё бўйича эксперт Андрей Грозин Ўзбекистонда янги президент сайланиши Тошкент ва Душанбе орасидаги муносабатларда туб ўзгаришларга олиб келмайди деган фикрда, деб хабар беради Sputnik Тожикистон.

СССР тарқалиб кетганидан сўнг икки қўшни давлат ўртасида мураккаб муносабатлар юзага келди. 1992 йилдан буён Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳаво қатнови амалга оширилмайди. 2001 йилда эса икки давлат ўзаро виза тартибини жорий қилган. Бундан ташқари Тошкент бутун ҳудудга хавф солиши мумкинлигини билдириб Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилишига қарши чиқмоқда.

Экспертнинг фикрича, "тожик-ўзбек муаммоаси" камида ўн йилда ҳал бўлади ва бунинг учун ҳар икки томон муросага келишни исташи лозимлигини таъкидлади: "Танго рақси учун икки киши керак бўлади. Бу ерда биринчи навбатда Ўзбекистоннинг позициясини ҳисобга олиш лозим".

"Муаммолар ечими учун улар чуқурлашиб борган ўтган даврчалик вақт керак бўлади. Вазиятнинг ижобий ривожланиши ва барча музокарачи томонларнинг истаклари мос келса бу муаммо тахминан ўн йилдан сўнг барҳам топади", — дейди Андрей Грозин.

Айрим экспертлар Шавкат Мирзиёевнинг туғилган жойи ҳақидаги қарама-қарши маълумотларга таяниб баҳсли масалалар тез орада ҳал бўлишини башорат қилишганди. Бироқ расмий маълумотга кўра Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида туғилган.

КХШТ малакатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни КХШТга бошламайди

"Ўзбеклар орасида у ёки бу раҳбарнинг келиб чиқиши соф ўзбек эмаслиги ҳақида миш-мишлар юради. Бу нарса Марказий Осиёнинг бошқа республикаларига ҳам хос", — дейди сиёсатшунос.

Грозиннинг айтишича, Марказий Осиё ҳудудида "Сиёсий етакчининг соф қирғиз эмаслиги, ёхуд соф тожик эмас ва ёки соф ўзбек эмаслиги” ҳақидаги бундай миш-мишлар барча раҳбарлар тўғрисида тарқалган.

"Бу оммавий адашишдир. Бу ҳолат ўн йил илгари ҳам ва совет даврида ҳам бор эди. Кимнинг қаерда туғилгани, қандай элатга мансублиги у ёки бу давлатнинг умумий сиёсий йўналишига таъсир кўрсатмайди. Ҳаттоки миш-мишлар тўғри бўлиб чиққанида ҳам бу омил давлатлараро муносабатлар даражасида акс этмайди", — дейди эксперт.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлиси 8 сентябрь куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев тайинланди.

Республика Конституциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси зиммасига юклатилади. Лекин Олий Мажлис Сенати Раиси Йўлдошев бу ваколатни қабул қилишни рад этди.

 

Янгиликлар лентаси
0