Туркия Ўзбекистон билан визасиз борди-келди ўрнатиш тарафдори

© AFP / ADEM ALTANТуркия МИД раҳбари Мевлют Чавушоглу
Туркия МИД раҳбари Мевлют Чавушоглу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон турк фуқаролари учун визани бекор қилишига умид билдирамиз. Туркия Ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Мевлют Чавушоглу Ўзбекистонга уюштирган сафари якуни бўйича ўтказилган матбуот-анжуманида худди шундай дея таъкидлади

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Туркия Ўзбекистон билан икки томонлама визасиз борди-келди муносабатларини ўрнатиш тарафдори, деб хабар қилмоқда Новости Узбекистана нашри.

Туркия президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Мирзиёевга сайловларда омад тилади
Туркия ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоглунинг сўзларига кўра, Туркия Ўзбекистон фуқароларига виза тартибини бекор қилганидан сўнг, расмий Анқара Ўзбекистон томондан ҳам худди шундай жавобни кутиб қолади. "Эслатиб ўтамиз, Туркия 2007-йилда Ўзбекистон билан виза тартибини бекор қилган. Ўзбекистон фуқаролари Туркияда виза расмийлаштирмасдан 30 кун давомида бўла оладилар", — дейилади хабарда.

Туркия томоннинг таъкидига кўра, иккиёқлама визасиз тартиб икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг бир нечта йўналишларига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Улардан бири — туризмни ривожлантириш соҳасидир.

Туркия президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Туркиянинг етакчи туристик компанияларини жалб этган ҳолда Ўзбекистонда сайёҳлик инфратузилмасини янада ривожлантириш, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида халқаро талабларга мос замонавий сайёҳлик мажмуалари барпо этиш масалалари муҳокама қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоглу 17-18 ноябр кунлари Туркия президенти бошчилигидаги расмий дегация таркибида Ўзбекистонда бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0