Ўзбекистонда "Ҳизб ут-Таҳрир" гуруҳининг 15 нафар аъзоси суд қилинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишСуд
Суд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гуруҳнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудида "халифалик" ташкил этиш бўлган

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир"диний-экстремистик гуруҳи аъзолари билан боғлиқ жиноя ишини кўриб чиқди, деб хабар берди суд вакили Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Экстремистик гуруҳ таркибига Олтиариқ, Қува ва Риштон туманидан ёши 26дан 44гача бўлган 15 нафар шахс: Т.Сатторов, М.Раҳимов, Н.Ибрагимов, Д.Бўтабоев, Э.Юнусов, А.Мирзараҳимов, А.Жўрабоев, К.Абдусатторов, М.Йўлчиев, А.Азизбоев, А.Усмонов, Х.Каримов, А.Қўзиев, Ш.Болтабоев ва А.Рўзматов кирган.

"Тергов жараёнида гуруҳ унинг аъзолари Россиянинг Оренбург шаҳрида ишлаган вақтларида ташкил этилганлиги аниқланди. Ватанга қайтишгач, улар қўшни ва танишлари ҳисобига ўз сафларини кенгайтиришган. Гуруҳнинг асосий мақсади Ўзбекистон ҳудудида "халифалик" ташкил этиш бўлган", — деди Ўзбекистон МХХ вакили.

Одил суд рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда Сурияга йўл олмоқчи бўлган экстремистларга ҳукм ўқилди

Яширин гуруҳ Фарғона вилояти ҳудудида 2015 йилдан фаолият кўрсата бошлаган. Гуруҳ аъзолари ўзаро йиғилиб турли диний экстремистик адабиётларни ўқиган, интернет орқали террорчилик ташкилотлари томонидан тайёрланган Сурия ва Ироқдаги жанглар видеоёзувларини томоша қилишган.

Судланувчилар "Ҳизб ут-Таҳрир" гуруҳининг бошқа аъзоларига, жумладан қўшни республикаларда яшириниб юрган шерикларига моддий ёрдам бериш мақсадида даромадларининг ўндан бир қисмини "табарруот" сифатида йиғишган. Гуруҳнинг айрим аъзолари жангларда қатнашиш учун Сурия ва Ироққа боришни режалаштиришган.

Таъқиқланган материалларни томоша қилиш - Sputnik Ўзбекистон
ИДга қўшилмоқчи бўлган экстремистлар гуруҳи қамалди

Гуруҳнинг айрим аъзолари илгари ҳам судланганлар. Хусусан, Т.Сатторов 2003 йилда жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғирлик") бўйича икки марта жавобгарликка тортилган. Натижада у жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан 5 йил 4 ойга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган. Ш.Болтабоев 1992 йилда Риштон туман суди томонидан йўл ҳаракати ва транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2002 йилда у 104-моддага ("Қасддан оғир тан жароҳати етказиш") асосан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

"Ҳизб ут-Таҳрир" гуруҳининг аъзоларига 159 ("Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига тажовуз қилиш"), 244-1 ("Жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатиш"), 244-2 ("Диний экстремистик, сепаратист, фундаменталист ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, бошқариш ва иштирок этиш") моддалари бўйича айблов эълон қилинди. Суд ҳукмига кўра уларнинг ҳар бири 7 йилдан 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Янгиликлар лентаси
0