Самарқандда Сурияга йўл олмоқчи бўлган экстремистларга ҳукм ўқилди

© fotoliaОдил суд рамзи
Одил суд рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар Суриядаги ИД террорчилик гуруҳи сафига бориб қўшилишни режалаштиришади

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди Сурияда ИД жангарилари сафида жангларда қатнашишни режалаштирган Каттақўрғон туманилик икки фуқарога нисбатан ҳукм чиқарди.

Маманиёз Расулов ва Фарҳод Худойбердиев Владивостокда ишлаб юрган пайтларида диний-экстремистик ташкилот аъзоларига айланишади. Улар Владивостокдаги масжидда қирғизистонлик "Абдуҳаким" ва "Сардор"ларнинг таъсирига тушиб қолишади.

"Юқоридаги шахсларнинг раҳбарлиги остида Расулов ва Худойбердиев Марказий Осиё давлатлари фуқароларидан ташкил топган "жиҳодчилар" таркибида радикал экстремизм ва терроризм ғояларини ўрганиш ҳамда тарғибот қилиш билан шуғулланишади. Улар интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали Сурия ва бошқа давлатлардаги экстремистларнинг жанговар ҳаракатлари тасвирланган роликларни томоша қилишади", — деди ҳуқуқ-тартибот тизими вакили.

Қамоқдаги шахс - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ИД даъватчиси 8 йилга қамалди

Кейинчалик улар қурол ва портловчи моддалардан амалда фойдаланиш мақсадида Суриядаги ИД террорчилик гуруҳи сафига бориб қўшилишни режалаштиришади.

Ҳар икки шахс қўлга олинганида уларнинг ёнидан экстремистик адабиётлар ва Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистонда ислом давлати қуриш зарурлиги ҳақидаги даъватлар ёзилган электрон ахборот ташувчилари топилди.

Судда айбланувчилар ўз айбларига тўлиқ иқрор бўлишди. Расулов 9 йилга, Худойбердиев 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Янгиликлар лентаси
0