ИДга қўшилмоқчи бўлган экстремистлар гуруҳи қамалди

© Collage Sputnik / Jeshu JohnТаъқиқланган материалларни томоша қилиш
Таъқиқланган материалларни томоша қилиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айбланувчилар 6 йилдан 9 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Улар орасидаги аёл киши эса – икки йил шартли қамоқ жазоси олди.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти Пояриқ туманида яшовчи,  келажакда “Ислом давлати”га қўшилишни режалаштираётган, экстремистлар гуруҳига суд ҳукми ўқилди.

Sputnik мухбири олган хабарига кўра, Пояриқ туманида яшовчи Азизхон Носиров ва унинг шериги Равшан Пўлатов, Қирғизистон фуқароси бўлган “Абдулло” исмли шахсдан ичида экстремистик материаллар бўлган электрон ахборот манбаси олади. Кейин улар атрофдагилардан шариат қонун-қоидаларига амал қилишни талаб қила бошлайди.

“Гаштак” ўтказиш баҳонасида улар Сардор Саидалиев, Музаффархон Махмудов, Ҳасан Пўлотов ва Камола Абдуллаеваларни ўз уйларига таклиф қилишади. У ерда улар биргаликда радикал экстремизм ғояларини ўрганиш ва тарғиб қилиш билан шуғулланишади. Шу билан бир вақтда улар Сурия ҳудуига бориб “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига қўшилиш режасини тузишади.  

“Бунинг учун юқорида айтиб ўтилган шахслар доимий равишда Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали “Муазо” исмли шахснинг тарғиботларини тинглашади. “Муазо” “Ислом давлати” жангариларни рағбатлантириб турувчи ва улар билан бирга жанг қилаётган шахслардан биридир”, — деди суд вакили.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ўтказган тадбирлар натижасида гуруҳнинг жиноий фаолияти тўхтатилади. Махсус хизмат ходимлари уларнинг турар жойидан кўп миқдорда экстремистик адабиётлар ва Ўрта Осиё ҳамда Ўзбекистон ҳудудида ислом давлати ташкил қилиш мазмунидаги тарғиботлар сақланаётган электрон ахборот воситалари  топишади.

Судда айбланувчилар ўз айбларига тўлиқ иқрор бўлишди. Кўриб чиқилган иш юзасидан гуруҳ аъзоларига 6 йилдан 9 йилгача қамоқ жазоси белгиланди. Камола Абдуллаева бўлса – икки йил шартли қамоқ жазоси олди.

Янгиликлар лентаси
0