Назарбоев ҳокимиятни фарзандларига мерос қилиб бермаслигини айтди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишНурсултон Назарбоев
Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Назарбоев ҳокимият алмашиш жараёни мамлакат конституциясида қайд этилганини айтди

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳокимиятни фарзандларига мерос қилиб қолдирмайди. У бу ҳақда Bloomberg агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Давлат раҳбари ҳокимият алмашиш жараёни мамлакат конституциясида қайд этилганини айтди.

"Фарзандларимга ҳокимиятни мерос қолдиришни мўлжалламаганман. Менимча, бу биз учун эмас. Ҳокимият алмашиш жараёни мамлакат конституциясида ёзиб қўйилган", — деди у.

Назарбоев 2020 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловларида иштирок этиши ҳақидаги саволни очиқ қолдирди.

Остона шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон пойтахтини Назарбоев номи билан аташ таклиф қилинди

"2020 йилгача ишлашда давом этаман, 2020 йилда эса сиз билан учрашамиз", — деди 76 ёшли президент.

Нурсултон Назарбоев 1991 йилда умумхалқ сайловида президентликка сайланган. 1995 йилда референдум натижаларига кўра унинг ваколат муддати 2000 йилгача узайтирилган. У 1999 ва 2005 йилги сайловларда қайтадан президент этиб сайланган.

2007 йилда Қозоғистон конституциясига киритилган тузатишга кўра, Назарбоевга мамлакатнинг биринчи президенти сифатида давлат раҳбарлигига сайловларда чексиз қатнашиш ҳуқуқи берилди. У 2011 ва 2015 йилларда яна президент этиб сайланди.

Нурсултон Назарбоев сурати туширилган купюра - Sputnik Ўзбекистон
Нурсултон Назарбоев сурати пулда акс эттирилади

Қозоғистон конституциясига биноан, президент муддатидан олдин лавозимини тарк этса ёки четлатилса ҳамда вафот этса, президент ваколатлари парламент сенати (юқори палата) раисига ўтади.

Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға 2016 йил сентябрда сенатнинг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича мунтазам қўмитасининг раиси этиб тайинланган. Ўртанча қизи Динара Кулибаева турмуш ўртоғи Тимур Кулибаев билан Қозоғистондаги иккинчи йирик банкни бошқаради. Кенжа қизи Алия эса қурилиш бизнеси билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0