ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Мамлакат пойтахти ва бошқа муҳим жойларни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев номи билан аташ таклиф қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Қозоғистон парламенти қуйи палатаси депутат Куаниш Султанов ана шундай ташаббус билан чиқди.
"Мамлакат конституциясида биринчи президент – миллат етакчиси Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг мамлакатимиз қурилишига қўшган ҳиссаси қайд этилишини, пойтахт ва бошқа муҳим объектларда Елбаси (миллат етакчиси) номи акс эттирилишини таклиф этамиз", — деди у Қозоғистоннинг мустақиллик йиллари давомида эришган ютуқларига бағишланган декларацияни ўқир экан.
У Остонада мустақилликка бағишланган ёдгорлик барпо этишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда президент Назарбоев тасвири туширилган сувенир пул чиқарилиши маълум қилинганди. Банкнота мамлакатда 1 декабр куни нишонланадиган Биринчи президент куни арафасида чиқиши керак.