ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Қозоғистонда президент Нурсултон Назарбоев сурати акс эттирилган сувенир купюра чиқарилмоқда, деб хабар берган РИА Новости нашри "Хабар 24" телеканали сайтига таянган ҳолда.
"Банкнота мамлакатда Биринчи президент куни нишонланадиган сана — 1 декабрда чиқарилади", — дейилган хабарда.
Телеканал тарқатган маълумотларга кўра, Остона шаҳрида шу кунларда "Қозоғистон Мустақиллигининг 25 йиллиги: миллий валюта" мавзусида Қозоғистон Миллий банки анжумани бўлиб ўтмоқда.
"Тадбир давомида Қозоғистон Миллий банки раиси Дониёр Акишев томонидан мамлакат Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган Нурсултон Назарбоев сурати туширилган 10 мингталик банкнота ва танга тақдим қилинди. 10 мингталик танга 1 декабр куни муомалага киритилади", — дейилади хабарда.